Asosiy menu

24.05.2017 - Кадрлар салохиятини ошириш – бугунги кун талаби >>> | 19.05.2017 - 2017 йил I чорак якунлари бўйича Ўзбекистон суғурта компаниялари фаолияти >>> | 18.05.2017 - Матбуот биз ҳақимизда >>>

Title list faq

1. Автомобиль ихтиёрий суғуртасида (КАСКО) қайси хатарлардан етказиладиган зарарлар қопланади?

- йўл - транспорт ходисаси (ЙТХ);
- ёнғин, портлаш;
- предметлар урилиши/тушиши;
- сув тошқини, бўрон, тўфон, кучли ёмғир, дўл, кўп қор ёғиши, кўчки, ўпирилиш, сел, яшин уриши, ер қимирлаши;
- учинчи шахсларнинг транспорт воситасига нисбатан ноқонуний харакати;
- транспорт воситасининг ўғирланиши, йўқолиши.

2. Суғурталаш вақтида транспорт воситаси қай тарзда бахоланади?

Транспорт воситасини унинг хақиқий (суғурта) бахосидан ошмаган суммада суғурталаш мумкин. Янги транспорт воситасининг хақиқий бахоси, сотувчи ташкилотнинг транспорт воситаси сотилиш вақтида берган маълумотнома-хисоби асосида ёки савдо ташкилотларининг ўртача чакана нархлари асосида аниқланади.
Фойладанишда бўлган транспорт воситаларининг бахоси суғурталовчи (мижоз) билан келишган холда транспорт воситасининг ишлаб чиқарилган йили ва техник холатидан келиб чиқиб, суғурта компанияси эксперти томонидан белгиланади.

3. Транспорт воситасини ихтиёрий суғуртаси учун (КАСКО) неча пул тўланади?

Автотранспорт воситаси суғуртаси(КАСКО) бахоси бир қанча факторларга боғлиқ:
- транспорт воситаси бахоси;
- хайдовчилар стажлари;
- танланган хатарлар;
- суғурталанаётган транспортлар сони;
- транспорт воситасининг сақланиш ва хавфсизлик шароитлари;
- транспорт воситасининг тури ва фойдаланиш сохалари;
- франшизанинг қўлланиши;
- фойдаланиладиган географической зоналар.

4. Транспорт воситасини суғурталаш(КАСКО) учун қайси хужжатлар тақдим қилиниши керак?

Транспорт воситасини суғурта қилиш шартномаси тузиш учун қуйидаги хужжатлар зарур:
- суғурта қилдирувчи паспорти;
- транспорт воситасининг техник паспорти ва бошқалар;
Биз билан боғланиш -->