2019 йил 27 апрелда “KAFOLAT sug’urta kompaniyasi” AJ 2019 йил I чорак якунларига бағишланган мажлисда Компания Бошқаруви раиси С.С. Насретдиновнинг нутқи
- 2019 йил 27 апрелда “KAFOLAT sug’urta kompaniyasi” AJ 2019 йил I чорак якунларига бағишланган мажлисда Компания Бошқаруви раиси С.С. Насретдиновнинг нутқи
- Компания Бошқаруви раиси С. Насретдиновнинг "2017 йил 9 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган 3317-сонли “Кафолат суғурта компанияси” акциядорлик жамияти фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарорига муво
- Компания Бошқаруви раиси С.Насретдиновнинг 2019 йил 27 февралда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун " Компанияда суғурта даъволарини кўриб чиқиш ва унда АКТнинг ўрни" мавзуида ўтказилган матбуот анжуманидаги нутқи
- 2019 йил 30 январда ОАВ вакиллари учун ўтказилган " Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 9 октябрда қабул қилинган 3317-сонли “Кафолат суғурта компанияси” акциядорлик жамияти фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорн
- Компания Бошқаруви раиси С.Насретдиновнинг 2018 йил 28 ноябрда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун "Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 9 октябрда қабул қилинган “Кафолат суғурта компанияси” акциядорлик жамияти фаолиятини такомилла
- “Кафолат суғурта компанияси” АЖ раҳбариятининг навбатдаги сайёр қабули Навоий вилоятида қилинган маърузаси.
- "Кафолатт суғурта компанияси" АЖнинг навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди
- 2018 йил 6 февралда Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган 2017 йил якунларига бағишланган матбуот анжуманда Компания Бошқаруви раиси С. Насретдинов маърузаси
- “KAFOLAT sug’urta kompaniyasi” Бошқаруви раиси С.С. Насретдиновнинг 2017 йил 9 ойликда компания фаолияти асосий натижалари тўғрисидаги маърузаси
- “KAFOLAT sug’urta kompaniyasi” AJ Бошқаруви раиси С.С. Насретдиновнинг 2017 йил I ярим йил якунлари бўйича компания фаолияти асосий натижалари тўғрисидаги маърузаси
- “KAFOLAT sug’urta kompaniyasi” Бошқаруви раиси С.С. Насретдиновнинг 2017 йил I чорак якунлари бўйича компания фаолияти асосий натижалари тўғрисидаги маърузаси
- «KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ Бошқаруви раиси С.Насретдиновнинг Компания ташкил топганлигининг 20 йиллиги муносабати ташкил этиладиган матбуот анжуманидаги маърузаси
- “KAFOLAT sug’urta kompaniyasi” Бошқаруви раиси С.С. Насретдиновнинг 2016 йил якунлари компания фаолияти асосий натижалари тўғрисидаги маърузаси
- “KAFOLAT sug’urta kompaniyasi” Бошқаруви раиси С.С. Насретдиновнинг 2016 йил 9 ой якунлари компания фаолияти асосий натижалари тўғрисидаги маърузаси
- “KAFOLAT sug’urta kompaniyasi” Бошқаруви раиси С.С. Насретдиновнинг 2016 йил 1-ярим йилликда компания фаолияти асосий натижалари тўғрисидаги маърузаси
- Компания Бошқаруви раиси С. Насретдинов Компаниянинг 2015 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти натижалари ва 2016 йилда ривожланишининг асосий йўналишлари тўғрисида ҳисоботи
- 2016 йил 9 июнь куни Миллий матбуот марказида С. Насретдиновнинг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун маърузаси
- 2016 йил 6 феврал куни Тошкент шахридаги ИНХА Университетида С. Насретдинов маърузаси
- 2015 йил 14 декабрда Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган анжуманда Компания Бошқаруви раиси С. Насретдинов маърузаси
- 17.06.2015 йил, 2014 йил якунлари бўйича компания акциядорлари навбатдаги йиғилиши
- Ҳурматли корпоратив веб сайтимизга ташриф буюрувчилар!
Ҳурматли мажлис иштирокчилари!
Барчамизга маълумки, ўтган ҳисобот даври республикамизда жуда катта ўзгариш ва янгиланишларга бой бўлди.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович томонидан республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича муҳим қарорлар қабул қилинди. Қарорларда республика, жумладан вилоятларнинг салоҳиятини оширишга қаттиқ эътибор берилмоқда. Ушбу ўзгариш ва янгиланишларга мос равишда Компанияда ҳам ўтган ҳисобот даврида тизимли ишлар олиб борилди.
Булар жумласига:
Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги ПҚ-3317-сонли «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш борасида қарор чиққан вақтдан буён бир қатор вазирлик ва идоралар билан 353,3 мингта учрашув ва семинарлар, тадбирлар ташкил этилди, қўшимча 45,4 млрд. сўм суғурта мукофоти туширилди. ОАВларида 500 га яқин чиқишлар қилинди. Ўтган I чоракда эса 58,6 мингта учрашув, семинар, тадбирлар ўтказилган бўлиб, қўшимча 8,2 млрд. сўм суғурта мукофотлари йиғилди.
Иккинчидан, Президентимизнинг топшириқлари билан республика аҳоли томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини шакллантириш чоралари кўрилди. Бу борада жуда катта ишлар қилинди, яъни республика бўйлаб «Томорқа Хизмат» МЧЖ корхоналари ташкил этилиб, тумандаги аҳоли хонадонларига амалий кўмак бериш чоралари кўрилди.
Шу билан бирга, иқтисодиёт комплекси таркибидаги ва бюджет ҳисобидаги вазирлик ва идоралар тизимида меҳнат қилаётган ва томорқа ер майдони мавжуд ишчи ходимлар ўз участкаларини экин экиш топшириғи берилди. Бу йўналишда, компания тизимида меҳнат қилаётган 533 нафар ходимдан, томорқаси мавжуд ходимлар томонидан 1123,7 гектар ер майдонига экин ва дарахт экиш ишлари бажарилди.
Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3584-сонли Қарори билан ««KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ ва «Ўзагросуғурта» АЖ ҳамкорликда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳузурида ташкил этилган темир йўл ва авиачипталар сотишга ихтисослаштирилган 14 та махсус кассаларда суғурта хизматларини кўрсатиш жойлари ташкил этилди.
Мазкур қарор ижросини таъминлашда «Ўзагросуғурта» АЖ билан ҳамкорликда 9966 та суғура полислари сотилиб, 498,4 млн. сўм суғурта мукофоти йиғилди. Бундан мазкур чоракда 2846 та суғура полислари сотилиб, 142,3 млн.сўм суғурта мукофоти тушиши таъминланди.
Шунингдек, «ВСК» СК билан ҳамкорликда 3584-сонли қарор ижросини таъминлаш бўйича вақтинча ишлагани чиқаётган фуқароларимизни суғурталаш бўйича яна бир суғурта тури ишлаб чиқилди. Бу суғурта тури бўйича 8058 та суғурта полиси сотилиб, 402,9 млн.сўм суғурта мукофоти йиғилди. Бундан I чоракда 6981 та суғура полислари сотилиб, 349,1 млн.сўм суғурта мукофоти тушиши таъминланди .
Тўртинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги «Ўзбекозиқовқатзаҳира» Уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш ва республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3344-сонли қарори асосида 23 та суғурта компанияси билан СУҒУРТА ПУЛИ ташкил этилиб, компания томонидан тузилган амалдаги шартномалар сони 1686 та бўлиб, 18,2 млрд. сўм суғурта мажбуриятлари олинган.
Бешинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 07 июндаги "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги 3777-сонли қарори асосида ҳудудларда 1 784та суғурта шартномаси тузилиб, 42,3 млрд. сўм жавобгарлик олинди ва 749,0 млн. сўм суғурта мукофоти йиғилди.
Компанияда амалга оширилган ишларга келсак, ўтган 2019 йил I чоракда олиб борган фаолиятимиз якунлари бўйича бир қатор ижобий натижаларга эришилди, жумладан:
Биринчидан, |
суғурта мукофотлари тушуми ўтган йил I чорагига нисбатан 151,4 фоизга оширилди; |
Иккинчидан, |
394,3 минг АҚШ долларига тенг суғурта экспорти амалга оширилди (қайта суғуртага рисклар қабул қилинди), бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 239,8 мингга кўп демакдир. Ўзбекистон суғурта компаниялари ичида биринчи бўлиб, «International Underwriting Association of London»га аъзолигига эришилди. Шунингдек, Беларус миллий қайта суғурта компанияси (Беларусия), Sava Re (Слования) каби қайта суғурта компаниялари билан ҳамкорлик ўрнатилди; |
Учинчидан, |
«KAFOLAT HAYOT» МЧЖ томонидан ҳаётни суғурталаш бўйича 1,1 млрд.сўм суғурта мукофоти тушуми таъминланди ва 198 та суғурта шартномалари имзоланди; |
Тўртинчидан, |
«MY ASSIST» МЧЖ номли юридик, техник ва тиббий хизмат кўрсатувчи ассистанс ташкилоти томонидан Республика бўйлаб 133та тиббий муассасалар билан ихтиёрий тиббий суғурта тури бўйича суғурта хизматларни кўрсатиш учун шартномалар имзоланди ва 15,0 мингга яқин мурожаатлар буйича хизматлар кўрсатилди.
|
Бешинчидан, |
ҳудудларда 3 та янги бўлинмалар ташкил этилиб, уларнинг сони 219 тага етказилди. |
|
|
|
|
Бугунги йиғилишда ҳисобот даврида олиб борилган ишларнинг сарҳисоби ва бажариладиган ишлар тўғрисида гаплашиб олсак.
Компанияда
2019 йил I чоракда
жисмоний ва юридик шахслар билан
231,4 мингдан ортиқ суғурта шартномалари тузилди.
Расмийлаштирилган шартномалар орқали ўтган ҳисобот даврида 37,3 млрд. сўм суғурта мукофоти жамланди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш кўрсаткичи 151,4 %ни ташкил этди.
Жисмоний ва юридик шахслардан
суғурта қопламалари бўйича
келиб тушган 2604 мурожаат бўйича 7,4
млрд. сўм суғурта қопламаси тўлаб берилди (2018 йил I чорагида - 8,3 млрд.
сўм). Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 928,3 млн. сўмга камайган. Суғурта
тўловларининг суғурта мукофотига нисбати ўтган йил I чоракда 34%ни ташкил этган
бўлса, бу йил 20%ни ташкил этди.
Бугунги йиғилишда шу каби асосий кўрсаткичларни танқидий таҳлил қилган ҳолда келгуси режаларимизни белгилаб олишимиз даркор.
Кун тартибидаги масалалар бўйича билдириладиган фикрлардан филиал директорлари тегишли хулоса қилган ҳолда белгиланган режа меъёрни таъминлаш чораларини кўриши шарт.