Asosiy menu

08.11.2019 - “Kafolat sug’urta kompaniyasi” AJ радиовикторина ғолибларини тақдирламоқда >>> | 06.11.2019 - “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ суғурта бўйича Тошкент халқаро анжуманида иштирок этди >>> | 04.11.2019 - “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ дунёнинг энг йирик қайта суғурта компанияси - Swiss Re билан шартнома имзолади >>>

ОАВ биз ҳақимизда. "Суғуртанинг сиз илғамаган «сир»лари....", "Биржа" газетаси, 16.02.2018 йил

sugurta_avtoёхуд транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик

жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш (ОСАГО) борасида ҳайдовчиларга тушунтириш

Бугунги кунда шахсий автомашинамизни мажбурий суғурта қилдирамиз ва биринчи навбатда кўпчилигимиз буни фақат ЙПХ ходимларига кўрсатгандагина керак бўлади, менга жарима қўймаса бўлди, деган хаёлда юрамиз. Ёки машинамни ёки ўзимнинг ҳаётимни суғурта қилдирдим, энди машинам авария бўлса ёки ўзимга бирор шикаст етса, шу суғурта қилдирган жойимдан етган зарарни ундириб оламан, деган тушунча аксарият кишиларда мавжуд. Яна бир бошқа ҳолатга, яъни суғурта қилдирдим, лекин суғурта компанияси менга авария бўлган пайтда пул тўламади, деган гап-сўзларга ҳам гувоҳ бўламиз. Лекин қонун-қоида, ҳуқуқ ва мажбуриятларимизни тўла тушуниб етмай, кўпинча шундай нотўғри хулосаларга келганимиз боис, асоссиз гап-сўзлар тарқалишига сабабчи бўлиб қоламиз. Қуйида айнан ушбу суғурта турига тегишли сизни қизиқтирган ёки ечимини топа олмаётган айрим саволларга оддий ва тушунарли тарзда жавоб беришга ҳаракат қиламиз:

1. Автомашинанинг мажбурий суғуртаси «Транспорт воситаси эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш» деб номланади. Сиз машинангизни суғурта қилдирдингизми, демак сиз ўзингизнинг 3-шахс олдидаги фуқаролик жавобгарлигингизни суғурта қилдирдингиз. Буни мисол тариқасида тушунтираман. Айтайлик, сиз бошқариб кетаётган машина қайсидир бошқа машина билан тўқнашиб, авария ҳолати содир этди. Агар айб сизда бўлса, демак сиз қаршингиздаги машина ва эгаси олдида жавобгар бўлиб қолдингиз. Бу ҳолатда бировнинг машинасига етказган зарарингизни қоплаш автоматик тарзда сиз суғурта қилдирган суғурта компанияси зиммасига ўтади. Яъни бунда келтирилган зарарни сиз эмас, сизни суғурта қилган суғурта компанияси тўлаб беради. Энди агар айб сизда бўлмаса-чи, деган савол туғилади. Агар айб сизда эмас, бошқа машинада бўлса, у ҳолда ўша суғурта қилган суғурта компанияси сизнинг машинангизга етган зарарни тўлайди. Хулоса қилиб айт­ганда, айбдор томоннинг суғурта компанияси айбсиз томонга етказилган зарарни тўлайди.

2. Агар машинангизда пиё­дани уриб юборсангиз сизни суғурта қилган компания пиёдани ҳаётига етказилган барча зарарни тўлаб беради.

3. Агар машинангиз ўзи сирпаниб бетонга урилса ёки дарахтга бориб жарликка тушиб кетса, бу ҳолатда ушбу мажбурий суғурта тури бўйича жавобгарлик келиб чиқмайди ва суғурта пули тўланмайди. Чунки бундай ҳолатда сиз ҳеч кимнинг олдида моддий жавобгар эмассиз. Бу сизнинг эҳтиётсизлигингиз ёки бошқа омилларга асосан содир бўлган бахтсиз ҳодисага киради. Бундай ҳолатларда зарар қопланиши учун сиз ихтиёрий равишда ўзингизни ёки транспорт воситангизни бахтсиз ҳодисадан суғурта қилдирган бўлишингиз керак.

4. 3-пунктда қайд қилинган ҳолатда машинангиз салонида сиздан ташқари бошқа йўловчилар бўлса ҳамда уларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етса, бу ҳолатда суғурта компанияси уларга етган зарарни тўлаб беради. Чунки сиз 3-шахс олдида жавобгар бўлиб қолган ҳисобланасиз.

5. Бир савол туғилади: нима учун пулни мен тўлаб суғурта қилдиряпман-у, лекин авария бўлса ва айб менда бўлса, тўловни бошқа машина эгаси оляпти? Менинг машинам учун ким тўлов қилиб беради ёки менинг ҳаётим ва соғлиғимга етган зарарни ким тўлайди? Савол ўринли, бунинг учун барча суғурта компанияларида ихтиёрий суғурта турлари мавжуд. Жумладан, юқорида қайд қилингандек, бахтсиз ҳодисадан ҳам. Сиз транспорт воситангизни мажбурий суғурта туридан ўтказяпсизми, марҳамат, ўз машинангизни, соғлиғингизни, ҳаётингизни, газ баллонингизни ва ҳатто келгусида касалланиб қолиш хавфингизни ҳам ихтиёрий тарзда суғурта қилдиришингиз мумкин. Ихтиёрий суғурта турларида содир бўлган суғурта ҳодисаси учун барча тўловларни ўзингиз ёки сиз томонингиздан тайинланган нафдор шахс олади.

6. Автомашинангизни бир компанияда мажбурий суғурта қилдиряпсизми, демак ушбу компаниядан сиз йилига 10 фоиз чегирма талаб қилишга ҳақингиз бор. Яъни чегирмангиз ҳар йили 10 фоиздан қўшилиб боради. Чегирманинг энг юқори даражаси 50 фоиз. Эсда тутинг: чегирма фақат ушбу машинанинг ўзига берилади, яъни машинангиз ўзгардими, чегирма ҳам бошидан бошланади. Агар машинангизни сотиб олган одам ўша компанияга борса, сизнинг чегирмангиздан фойдаланиш ҳуқуқига эга ва талаб қилиши мумкин.

7. Агарда сиз нафақада ёки биринчи ёхуд иккинчи гуруҳ ногирони бўлсангиз ва машина сизнинг номингизда бўлса, демак сизга суғурта компанияси ушбу мажбурий суғурта тури буйича автоматик тарзда 50 фоиз чегирмани амалга ошириб беради. Фақат ушбу имтиёздан бир шахс бир йилда бир марта фойдаланиш ҳуқуқига эга.

8. Нафақадагилар ёки 1-2-гуруҳ ногиронлари ке­йинги йилларга 50 фоиз чегирма қўллангандан сўнг йилига қўшимча яна 10 фоиз чегирмани оладилар. 6-пунктдаги каби чегирма йилига 10 фоиздан қўшилиб, 50 фоизгача давом этади. Масалан, суғурта тўлови 70 000 сўм ҳисобланса, машина эгаси нафақада бўлганлиги учун 50 фоиз тўлайди, яъни 35 000 сўм. Агар ушбу машина ўтган йили ҳам шу компания орқали суғурталанган бўлса, 35 000 сўмдан яна 10 фоиз чегирма амалга оширилади. Яъни 35 000-3 500=31 500 сўм тўлов қилинади.

9. Айтайлик 1 йилга суғурта қилдирдингиз, лекин машинангизни 3 ойда сотиб юбордингиз ва бошқа машина олдингиз. Бу ҳолатда эски суғурта полисини компанияга қайтариб, полисда қолган фойдаланилмаган муддат учун пулни янги сотиб олган машинангизга ўтказишингиз ва фарқ суммасини тўлаб, янгидан ёздиришингиз мумкин. Муддати ўтмаган полисингизни ҳеч қачон ташлаб юборманг, чунки унда сиз тўлаган пул бор.

«Кафолат суғурта компанияси» АЖ Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани суғурта маркази раҳбари

 

Равшан МАМАЖОНОВ


 http://www.biznes-daily.uz/ru/mening-mulkim/54534--sugurtaning-siz-ilgamagan-sirlari


 http://www.biznes-daily.uz/ru/mening-mulkim/54534--sugurtaning-siz-ilgamagan-sirlari