Asosiy menu

16.10.2017 - Фидоийлик! Ташаббускорлик! Самарадорлик! Натижадорлик! >>> | 10.10.2017 - Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 9 октябрда "KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади >>> | 06.10.2017 - "KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ вакиллари "Олтин соябон" жамоатчилик мукофоти ғолиби деб топилди >>>

Ахборот маркази ҳақида

"KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ Бошқарувининг

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими (Матбуот хизмати) бош мутахассиси

Райимжонова Меҳрибону Ирсимуҳаммедовна

 Тел.: 0 (371) 239-47-29

Факс: 0 (371) 239-46-40

 Қабул куни: Ҳар куни – 09.00-18.00

Компания Бошқарувининг Ахборот хизмати ходими компания фаолиятини оммавий ахборот воситаларида (ОАВ) ёритади. Компаниянинг корпоратив веб-сайтига маълумотлар киритади. Реклама дастурларини ишлаб чиқади ва уларнинг самарадорлигини, усулларини ва макетларини аниқлайди. Реклама самарадорлигини ошириш учун таклифлар киритади. Таклиф қилинаётган суғурта турларини ОАВ ларда  тарғибот-ташвиқот қилади. Ўз вазифалари ва ваколати доирасида маълумотларни бошқа корхоналар ва ОАВ ларига тақдим этади.

 Ҳурматли ҳамкасблар!

Биз ёзувчилик маҳоратини яхши тушунган ҳолда сизнинг касбий қизиқишларингизни, вақтингизни қадрлаймиз. Сизнинг ҳар бир мурожаатингиз биз учун қадрли.

Бунга жавобан биз ўз томонимиздан «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ фаолиятига тегишли аниқ ва долзарб маълумотларни олишингизда, компаниянинг тегишли менежер ва мутахассисларидан ўзингизни қизиқтирган йўналишда жавоблар олишингизга тайёрмиз.

Оммавий ахборот воситаларига (ОАВ) компаниямиз ҳақида жамоатчиликни қизиқтирган масалаларда келишилган муддатларда маълумотлар билан таъминлаш – ўзимизнинг бош мақсадимиз деб ҳисоблаймиз. Суғурта компаниялари ОАВ лар, мижозлар ва жамоатчилик билан мунтазам очиқ мулоқотлар олиб бориши керак. Фаолиятимиз ҳақидаги маълумотлардан ташқари ахборот очиқлиги юзасидан иш юритиш «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ ахборот хизматининг устувор вазифасидир.

Биз билан боғланиш -->