Asosiy menu

19.08.2019 - Яна бир Ҳалқаро олийгоҳ Ўзбекистонда ўқув маркази очиш ниятида >>> | 16.08.2019 - Матбуот биз ҳақимизда! >>> | 15.08.2019 - «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ томонидан Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларида семинар-тренинглар ўтказилди >>>

Шикоятингиз борми?

Ягона ишонч телефони: (+99871) 202-88-22

«Kafolat SK» AJ Бошқаруви

 «Ишонч телефони»

иш тартиби

 

«Kafolat SK» AJ Бошқаруви (кейинги ўринларда – «Бошқарув» деб юритилади) «Ишонч телефони» мазкур иш тартиби «Ишонч телефони»га тушган мурожаатларнинг қабули, қайд этилиши ва кўриб чиқилиши тартибини белгилайди.

I.Умумий қоидалар.

1.1.»Ишонч телефони» Бошқарувнинг жисмоний ва юридик шахслар билан уларнинг мурожаатлари бўйича бевосита алоқада бўлиш воситасидир.

1.2.Ушбу Иш тартибида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

«Ишонч телефони»ни техник жиҳатдан таъминланиши – «Ишонч телефони»ни ўрнатиш ва иш ҳолатида сақлаш.

Оператор – «Ишонч телефони»орқали келиб тушадиган мурожаатларни қабул қилувчи, қайд этувчи ва ҳужжатлаштирадиган Бошқарув томонидан тайинланган масъул шахс;

жисмоний ва юридик шахс – «Ишонч телефони»га мурожаат этувчи шахс.

II. «Ишонч телефони» тармоғини ишлашини таъминлаш учун

зарур ишчи кучи ва пул маблағлари

 

2.1. «Ишонч телефони» иши бўйича умумий раҳбарликни Бошқарувнинг Назорат бўлими бошлиғи амалга оширади. «Ишонч телефони»дан тушган мурожаатни бевосита қабул килиш, қайд этиш, таҳлил этиш ҳамда ҳужжатлаштиришни таъминлаш ишларини Оператор амалга оширади.

2.2. «Ишонч телефони»нинг ишлаши куннинг иш вақтида таъминланади. Ушбу мақсадда  «Ишонч телефони» тизими уни нормал ҳолатда ишлашига имкон берувчи Бошқарувнинг махсус ажратилган ва тегишли равишда жиҳозланган хизмат хонасида ўрнатилади.   

2.3. Бошқарув:

«Ишонч телефони» ишига масъул шахс тайинланишини;

«Ишонч телефони»га тушадиган мурожаатларни қабул қилиш, таҳлил этиш ва ҳужжатлаштирилишини, ҳар кунги мурожаатларни матн шаклига келтиришни;

«Ишонч телефони»дан олинган мурожаатлар, телефон орқали сўровлар матнини Бошқарув раҳбариятига  тақдим этилишини; 

ёзиб олинган ахборотни сақланишини таъминлайди.

2.4.»Ишонч телефони» рақами Бошқарувнинг расмий веб-сайтига (www.kafolat.uz), шунингдек, Бошқарув эгаллаб турган бинонинг ҳамма кириши мумкин бўлган хона ва (ёки) бошқа ажратилган жойларда  фаолияти тўғрисидаги ахборот билан ахборотдан фойдаланувчилар танишиши учун мўлжалланган ахборот стендлари ва (ёки) шундай мақсад учун мўлжалланган бошқа техник воситаларига жойлаштирилади.

 

III. «Ишонч телефони» орқали келган мурожаатларни қабул қилиш, ҳужжатлаштириш ва тегишли таркибий тузилмаларга жўнатиш.

 3.1. «Ишонч телефони»га келадиган мурожаатларни қабул қилиш (+99871) 202 88 22 телефон рақами орқали амалга оширилади. Жисмоний ва юридик шахсларнинг «Ишонч телефони» орқали мурожаатларни қабул қилиш Оператор томонидан душанбадан жумагача (байрам кунларидан ташқари) соат 9:00 дан 17:00 гача амалга оширилади.

3.2.«Ишонч телефони» орқали мурожаатларни қабул қилиш реал вақт режимида оператор ҳамда жисмоний ва юридик шахс ўртасидаги суҳбат шаклида амалга оширилади. 

 3.3. «Ишонч телефони» тизимида чақириқ сигнали келганда Оператор абонент билан суҳбатга киришади ҳамда унга Бошқарувга мурожаат қилиш, шунингдек, «Ишонч телефони» бўйича мурожаатни тақдим этиш тартибини тушунтиради. 

3.4. Кўрсатилган маълумотлар эълон қилингандан кейин,  Оператор мурожаат қилувчига ўзини таништиради: « «Кафолат СК» АЖ Бошқарувининг «Ишонч телефони», Сизни эшитаман». Сўнгра у мурожаатнинг мазмунини диққат билан тинглайди. «Ишонч телефони» орқали мурожаат қилувчи билан суҳбат одатда мурожаат қилувчининг сўровлари ва операторнинг аниқлаштирувчи саволларини эркин усулда берилишидан ташкил топган бўлади. Агар мурожаат қилувчи саволнинг мазмунини аниқ етказиб беролмаса, Оператор мурожаатнинг моҳиятини инобатга олиб, мурожаат қилувчидан одоб билан сўровнома ўтказади.

 3.5. Эркин суҳбат давомида Оператор мурожаат қилган жисмоний шахсни хулқини таҳлил этиб, унинг сўзида мумкин бўлган руҳий чекинишлар белгиларини аниқлайди, шунингдек, руҳий чекиниш аломатлари мавжуд шахсларни ахбороти ишончлилигини ҳам инобатга олиши керак.  Алоқа қаердан уланганлигини ҳам  аниқланади – чет элданми ёки Ўзбекистон ҳудудиданми. Кейинчалик, одоб билан Оператор мурожаат қилган шахсни саволларга жавоб бериш учун вақти мавжудлигини аниқлаштиради, телефон рақамини бераоладими ёки бошқа алоқа усули билан у билан боғланиладими, фамилия, исми ва отасининг исмини сўрайди. Агар унда бирон-бир ҳужжат ёки ҳужжатга оид материал мавжуд бўлса, жисмоний шахсга факс орқали ёки электрон почта орқали Бошқарувнинг расмий электрон манзилига юборишни таклиф этади.   

3.6. Оператор томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг «Ишонч телефони»га мурожаатлари ҳужжатлаштирилади, яъни мурожаатлар қайд этилади ва ҳисоби юритилади. Мурожаат қайд этилганидан сўнг, уша кунидан кечиктирмасдан Бошқарув раҳбариятига мурожаат матни бажарувчиларини тайинлаш учун берилади. Қайд этиш китоби рақамланади ва тикилиб, муҳрланади. (1-илова)

3.7. Бошқарувнинг Юридик бўлими Назорат бўлими билан биргаликда ҳар чоракда «Ишонч телефони» орқали тушган мурожаатларни таҳлилини амалга оширади ва раҳбариятга тақдим этади.

IV. «Ишонч телефони»га тушган мурожаатларни бирламчи баҳолаш.

4.1. «Ишонч телефони»га тушган мурожаатларни бирламчи баҳолаш қуйидаги мезонлар орқали амалга оширилади:

мурожаатни Бошқарув ваколатига тегишлилиги;

бошқарув ва оператив қарор қабул қилиш учун ахборотни тўлиқлилиги;

мурожаатда кўрсатилган важларни ишончлилиги.

4.2. Оператор мурожаатни қабул қилиш давомида жисмоний шахсдан ўтказилган суҳбатда:

мурожаатдаги ахборотни олинган жиҳатлари тўғрисида зарур маълумотларни ҳамда қўшимча маълумотларни йиғиш имконини берувчи манбалар доирасини аниқлаштиради;

мурожаатда кўрсатилган ахборотдан бехабар бўлган, лекин аниқ ёрдам кўрсата оладиган ёки гувоҳ сифатида қатнашадиган кишиларни аниқлаштириш бўйича чора-тадбир кўриши лозим.

V. Жавобгарлик

5.1. Мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик, шунингдек, ушбу Иш тартиби бўйича юклатилган вазифаларни бажармаслик белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

Бириктирилган хужжатлар:
Биз билан боғланиш -->