Asosiy menu

24.05.2017 - Кадрлар салохиятини ошириш – бугунги кун талаби >>> | 19.05.2017 - 2017 йил I чорак якунлари бўйича Ўзбекистон суғурта компаниялари фаолияти >>> | 18.05.2017 - Матбуот биз ҳақимизда >>>

Маслаҳат керакми

Сизни қизиқтирган саволлар бўйича компаниянинг мутахассислари билан тўғридан тўғри боғланишингиз мумкин. Бироқ, айнан бизнинг мутахассисларимизга мурожаат этишингиздан олдин, Сизга, кўп мурожаат этиладиган саволлар бўлими билан танишиб чиқишингизни таклиф қиламиз.  Балки бу Сизни қизиқтирган саволингизга тезроқ жавоб олишингиз учун имкон бўлиши мумкин.

Саволларингизни қуйидаги мутахассисларимизга йўллашингиз мумкин: 

 

Суғурта шартномаларининг  шартлари ва уларни тузиш бўйича
Шаробиддинов
Акрамжон Гойиббаевич
Бош менежер
Суғурта хизматларини ривожлантириш ва таваккалчиликларни бошқариш департаменти 

a.sharobiddinov@kafolat.uz

 тел.: (+99871) 239-48-81



Қайта суғурталаш бўйича
Жўрабоев Жасур Абдурахмонович
Бош менежер
Кайта суғурталаш ва халкаро алокалар департаменти 

reinsurance@kafolat.uz

тел.: (+99871) 239-14-62

Суғурта қопламаларини тўлашга оид тушган аризаларни кўриб чиқиш бўйича
Мамажанова Наргиза Тошпулатовна
Бош менежер
Суғурта даъволарини кўриб чиқиш департаменти 

claims@kafolat.uz

тел.: (+99871) 239-49-60

Хорижга чиқувчиларни суғурталаш бўйича 
Собирова
Азиза Рахматуллаевна
Менежер
Суғурта хизматларини ривожлантириш ва таваккалчиликларни бошқариш департаменти 

a.sobirova@kafolat.uz

тел.: (+99871) 239-17-31


Сизнинг эътиборингизни "Ваш e-mail" деган майдончани тўғри тўлдиришингиз кераклигига қаратамиз, акс ҳолда бизнинг мутахассисларимиз саволингизга жавобни етказа олмасликлари мумкин.

Kafolat" DASK AJ Бошқарувида "Маълумотлар учун ягона телефони" орқали тушган мурожаатларни кўриб чиқиш регламенти

 

«Kafolat» DASK AJ Бошқаруви (кейинги ўринларда – «Бошқарув» деб юритилади) мазкур иш тартиби «Маълумотлар учун ягона телефони»га тушган мурожаатларнинг қабули, қайд этилиши ва кўриб чиқилиши тартибини белгилайди.

I.Умумий қоидалар.

1.2.Ушбу Иш тартибида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

«Маълумотлар учун ягона телефони»ни техник жиҳатдан таъминланиши – «Маълумотлар учун ягона телефони»ни ўрнатиш ва иш ҳолатида сақлаш.

Оператор – «Маълумотлар учун ягона телефони»орқали келиб тушадиган мурожаатларни қабул қилувчи, қайд этувчи ва ҳужжатлаштирадиган Бошқарув томонидан тайинланган ваколатли мансабдор шахс;

жисмоний ва юридик шахс – «Маълумотлар учун ягона телефони»га мурожаат этган шахс.


II. «Маълумотлар учун ягона телефони» тармоғини ишлашини таъминлаш учун

зарур ишчи кучи ва пул маблағлари

2.1. «Маълумотлар учун ягона телефони» иши бўйича умумий раҳбарликни Бошқарувнинг Назорат ва ҳужжатлар билан таъминлаш бўлими бошлиғи амалга оширади.  «Маълумотлар учун ягона телефони»дан тушган мурожаатни бевосита қабул килиш, қайд этиш, таҳлил этиш ҳамда ҳужжатлаштиришни таъминлаш ишларини Оператор амалга оширади.

2.2. «Маълумотлар учун ягона телефони»нинг ишлаши куннинг иш вақтида таъминланади. Ушбу мақсадда  «Маълумотлар учун ягона телефони» тизими уни нормал ҳолатда ишлашига имкон берувчи Бошқарувнинг махсус ажратилган ва тегишли равишда жиҳозланган хизмат хонасида ўрнатилади.   

2.3. Бошқарув:

«Маълумотлар учун ягона телефони» ишига масъул шахс тайинланишини;

«Маълумотлар учун ягона телефони»га тушадиган мурожаатларни қабул қилиш, таҳлил этиш ва ҳужжатлаштирилишини, ҳар кунги мурожаатларни матн шаклига келтиришни;

«Маълумотлар учун ягона телефони»дан олинган мурожаатлар, телефон орқали сўровлар матнини Бошқарув директорига  тақдим этилишини; 

ёзиб олинган ахборотни сақланишини таъминлайди.

2.4. «Маълумотлар учун ягона телефони» иши бўйича умумий раҳбарликни  амалга оширувчи масъул шахс «Маълумотлар учун ягона телефони»ни техник яроқлилиги ҳамда узлуксиз ишлашини таъминлайди (мулоқотни олиб бориш, телефон аппаратида трубкани қўйиш ҳолатини назорат қилади ва бошқалар).


III. «Маълумотлар учун ягона телефони» орқали келган мурожаатларни қабул қилиш, ҳужжатлаштириш ва тегишли таркибий тузилмаларга жўнатиш.

3.1. «Маълумотлар учун ягона телефони»га келадиган мурожаатларни қабул қилиш (+99871) 2394881 телефон рақами орқали амалга оширилади. Жисмоний ва юридик шахсларнинг «Маълумотлар учун ягона телефони» орқали мурожаатларни қабул қилиш Оператор томонидан душанбадан жумагача (байрам кунларидан ташқари) соат 9:00 дан 17:00 гача амалга оширилади.

3.2.«Маълумотлар учун ягона телефони» орқали мурожаатларни қабул қилиш реал вақт режимида оператор ҳамда жисмоний ва юридик шахс ўртасидаги суҳбат шаклида амалга оширилади. 

3.3. «Маълумотлар учун ягона телефони» тизимида чақириқ сигнали келганда Оператор абонент билан суҳбатга киришади ҳамда унга Бошқарувга мурожаат қилиш, шунингдек, «Маълумотлар учун ягона телефони» бўйича мурожаатни тақдим этиш тартибини тушунтиради. 

3.4. Кўрсатилган маълумотлар эълон қилингандан кейин,  Оператор мурожаат қилувчига ўзини таништиради: « «Кафолат» ДАСК АЖ Бошқарувининг «Маълумотлар учун ягона телефони», Сизни эшитаман». Сўнгра у мурожаатнинг мазмунини диққат билан тинглайди. «Маълумотлар учун ягона телефони» орқали мурожаат қилувчи билан суҳбат одатда мурожаат қилувчининг сўровлари ва операторнинг аниқлаштирувчи саволларини эркин усулда берилишидан ташкил топган бўлади. Агар мурожаат қилувчи саволнинг мазмунини аниқ етказиб беролмаса, Оператор мурожаатнинг моҳиятини инобатга олиб, мурожаат қилувчидан одоб билан сўровнома ўтказади.

3.5. Эркин суҳбат давомида Оператор мурожаат қилган жисмоний шахсни хулқини таҳлил этиб, унинг сўзида мумкин бўлган руҳий чекинишлар белгиларини аниқлайди, шунингдек, руҳий чекиниш аломатлари мавжуд шахсларни ахбороти ишончлилигини ҳам инобатга олиши керак.  Алоқа қаердан уланганлигини ҳам  аниқланади – чет элданми ёки Ўзбекистон ҳудудиданми. Кейинчалик, одоб билан Оператор мурожаат қилган шахсни саволларга жавоб бериш учун вақти мавжудлигини аниқлаштиради, телефон рақамини бераоладими ёки бошқа алоқа усули билан у билан боғланиладими, фамилия, исми ва отасининг исмини сўрайди. Агар унда бирон-бир ҳужжат ёки ҳужжатга оид материал мавжуд бўлса, жисмоний шахсга факс орқали ёки электрон почта орқали Бошқарувнинг расмий электрон манзилига юборишни таклиф этади.   

3.6. Оператор томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг «Маълумотлар учун ягона телефони»га мурожаатлари ҳужжатлаштирилади, яъни мурожаатлар қайд этилади ва ҳисоби юритилади. Мурожаат қайд этилганидан сўнг, уша кунидан кечиктирмасдан Бошқарув директорига мурожаат матни бажарувчиларини тайинлаш учун берилади. Қайд этиш китоби рақамланади ва тикилиб, муҳрланади. (1-илова)

3.7. Оператор ҳар куни 18-00 ҳолатига «Маълумотлар учун ягона телефони»га тушган мурожаатларнинг ягона маълумотини тайёрлайди.

3.8. Маълумотда «Маълумотлар учун ягона телефони»га тушган мурожаатларни сони, хусусияти ва қисқача мазмуни акс эттирилади.  (2-илова)

3.9. Мурожаатлар бўйича тузилган ягона маълумот кейинги кун соат 10-00 гача директор қабулхонасига тақдим этилади. 

3.10. Бошқарувнинг Назорат ва ҳужжатлар билан таъминлаш бўлими бошлиғи ҳар чоракда «Маълумотлар учун ягона телефони» орқали тушган мурожаатларни таҳлилини амалга оширади ва таҳлилни директорга тақдим этади.


IV. «Маълумотлар учун ягона телефони»га тушган мурожаатларни бирламчи баҳолаш.

4.1.  «Маълумотлар учун ягона телефони»га тушган мурожаатларни бирламчи баҳолаш қуйидаги мезонлар орқали амалга оширилади:

мурожаатни Бошқарув ваколатига тегишлилиги;

бошқарув ва оператив қарор қабул қилиш учун ахборотни тўлиқлилиги;

мурожаатда кўрсатилган важларни ишончлилиги.


4.2. Оператор мурожаатни қабул қилиш давомида жисмоний шахсдан ўтказилган суҳбатда:

мурожаатдаги ахборотни олинган жиҳатлари тўғрисида зарур маълумотларни ҳамда қўшимча маълумотларни йиғиш имконини берувчи манбалар доирасини аниқлаштиради;

мурожаатда кўрсатилган ахборотдан бехабар бўлган, лекин аниқ ёрдам кўрсата оладиган ёки гувоҳ сифатида қатнашадиган кишиларни аниқлаштириш бўйича чора-тадбир кўриши лозим.


                                                V. Жавобгарлик

5.1. Мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик, шунингдек, ушбу Иш тартиби бўйича юклатилган вазифаларни бажармаслик белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.  

   

«Маълумотлар учун ягона телефони» Иш тартибининг

3.6.-бандига 1-илова

  

«Маълумотлар учун ягона телефони»га тушган мурожаатларни қайд этиш китоби

 

т/р

Сана ва вақт

Жисмоний ёки юридик

шахснинг

Ф.И.О. ёки номи

Жисмоний ёки юридик

шахснинг

манзили ва телефони

Мурожаат-

нинг

қисқача мазмуни

Бирламчи кўриб чиқиш

натижаси

Ижрочи Ф.И.О., олганлиги тўғрисида имзо, сана ва вақти

Мурожаатни кўриб

чиқиш натижаси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                                              

                                                                    

 

 

                                                   «Маълумотлар учун ягона телефони» Иш тартибининг

3.8.- бандига 2-илова  

     

 

 2015 йил «__»  ________да қайд тушган мурожаатлар бўйича

тузилган ягона маълумот

 

«Ишонч

телефони»

орқали тушган мурожаат рақами

 

Мурожаат тушган сана

Қайд этиш санаси ва т/р

Жисмоний ёки юридик

шахснинг

Ф.И.О. ёки номи

Жисмоний ёки юридик

шахснинг

манзили ва телефони

Мурожаатнинг

қисқача мазмуни

Ижрочи

 

 

 

 

 

 

 

 

Биз билан боғланиш -->