«KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ

"KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ раҳбариятининг сайёр қабуллари давом этмоқда

Жорий йилнинг 3-4 сентябрь кунлари компания Бошқаруви Раиси Саидолим Насретдинов Сурхондарё вилоятининг Денов туманида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар билан юзма-юз мулоқот қилиб, мурожаатларни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган ПҚ-4412-сонли Қарори ҳамда ПФ-5780-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги раҳбари Ғ.Маматқулов бошчилигида, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Пардаев, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш Давлат жамғармаси ижрочи директори  У.Исмаилов, савдо-саноат палатаси раҳбарининг ўринбосари Ж.Мамажонов, «Микрокредитбанк» АТБ  ва «Халқ банки» АТБ раҳбарияти  ҳамда «KAFOLAT sugurta kompaniyasi AJ Бошқаруви раиси С.Насретдинов иштирокида тумандаги бир қатор ташкилотлар раҳбарлари, ишчи-ходимлари, тадбиркорлик субъектлари, молия муассасалари билан суғурта соҳасининг аҳамияти, афзалликлари ва Қарорда Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилаб берилган йўналишлар, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг тадбиркорлик ташаббусларига кафилликлар ва кафолатлар, шунингдек, тижорат банклари кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация бериш шаклида молиявий ёрдам кўрсатиш хусусида фикр алмашиш орқали давра суҳбати ўтказилди.

Сайёр қабул давомида тадбиркорларнинг фаолиятини янада ривожлантириш бўйича муаммо ва таклифлари тингланди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганилиши лозим деб топилган масалалар назоратга олинди.


Манба: Ахборот  хизмати