Asosiy menu

02.08.2021 - Биласизми? >>> | 30.07.2021 - 30 июль — “Халқлар дўстлиги куни” >>> | 29.07.2021 - Тадбиркорлик субъектлари учун ишончли суғурта ҳимояси >>>

«KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJнинг 2020 йил якунлари бўйича актуар хизмати кўрсатувчи мустақил ташкилот танлови бўйича

Эълон

            Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирининг 2009 йил 7 апрелдаги №42-сонли Буйруғи билан тасдиқланган «Актуар хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида»ги Низом талабларидан келиб чиқиб компаниянинг 2020 йил якунлари бўйича актуар хизмат кўрсатувчи мустақил ташкилот танловини эълон килади.

Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Суғурталовчилар йилига бир марта — ҳар бир молия йили тугаганидан кейин олти ой давомида молия йилидаги фаолият якунлари бўйича актуар ташкилотни актуар текширувини амалга ошириш учун жалб этишлари шартлиги белгилаб қўйилган.  

          Танлов Ўзбекистон Республикаси, 100000, Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 13-13А уй манзилида ўтказилади.

          Боғланиш учун шахслар: Э. Исхакова. 

          Телефонлар: +99871 202-88-22, 71 202-20-28.

          Танлов хужжатлари ва қўшимча маълумотларни олиш учун info@kafolat.uz манзилига мурожаат қилишингиз мумкин.

           Мурожаат ёпиқ конвертда иштирокчи ташкилот раҳбари томонидан имзоланиб, юқорида кўрсатилган манзилга иш кунида 09-00 дан 18-00 гача топширилади. Таклифлар қабул қилиш охирги муддати 2021 йил 18 июнь соат 14-00 га этиб белгиланган.

          Танловга  суғурта ва инвестиция операцияларининг хавфлилик даражасини аниқлаш, шунингдек суғурталовчининг молиявий ҳолатини баҳолаш мақсадида суғурталовчининг суғурта ва молиявий фаолияти кўрсаткичларининг таҳлилини ўз ичига олувчи актуар хизматларини кўрсата оладиган ва уларга қўйиладиган талаблар ва шартларга жавоб берадиган, шунингдек суғурта компанияларини текшириш тажрибасига эга бўлган юридик шахслар таклиф этилади.

         Танлов таклифлари муҳрланган конвертда жойлаштирилиши ва қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

·               Ташкилот тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан устав капитали миқдори, актуарийларнинг иш стажи ва суғурта компанияларида актуарий текширувлар бўйича тажрибаси, республика минтақаларида мавжуд филиал ва бўлимлари тўғрисидаги маълумотлар;

·               Компаниянинг 2020 йил якунлари бўйича актуарий хизматини бўйича ишларни бажариш шартлари ва хизматлар қийматининг миқдорини кўрсатган ҳолда танлов иштирокчисининг таклифи;

·               Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, актуар хизматини кўрсатувчи ходимларнинг актарий малака сертификатларининг нусхалари;

          Иштирокчилар томонидан тақдим этилган таклифлар юқорида кўрсатилган манзилда, танлов хужжатлари талаблари, шартлари ва «Актуар хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида»ги Низомига мувофиқ кўриб чиқилади.

          Умумий ҳолда компания учун энг қулай шарт шароитларни таклиф этган  иштирокчи танлов ғолиби ҳисобланади.

          Электрон почта манзили: info@kafolat.uz.

              Асосий эълонлар махсус маълумот порталида жойлаштирилган           (https://exarid.uzex.uz/).

              

               Манба:  http://exarid.uzex.uz/ru/competitive/lot/9120165?status=1


Биз билан боғланиш