Asosiy menu

02.08.2021 - Биласизми? >>> | 30.07.2021 - 30 июль — “Халқлар дўстлиги куни” >>> | 29.07.2021 - Тадбиркорлик субъектлари учун ишончли суғурта ҳимояси >>>

Эълон!

Ташкилот ва корхоналар диққатига!

"КАФОЛАТ суғурта компанияси" АЖ 2020 йил якунлари бўйича тўлов қобилияти ва ишончлилик рейтинги даражасини баҳолаш бўйича мустақил баҳоловчи ташкилот танловини ўтказиш бўйича танлов эълон қилади.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ тегишли фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган ва таклиф қилинган шартлар бўйича танловда иштирок этиш ниятида бўлган маҳаллий рейтинг агентликлари танлов савдосида иштирок этишлари мумкин.

Танлов Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, 100000, Миробод тумани, А. Темур шох кўчаси, 13/13А-уй манзилида ўтказилади. Танлов ўтказиш вақти: 2021 йил 25 март куни соат 16-00.

Алоқа учун шахс: Г. Нам, Стратегик режалаштириш департаменти Бош менежери, тел.:
(998 71) 202-20-26.

Танлов хужжатлари шартларини аниқлаштириш бўйича ёзма сўровлар info@kafolat.uz электрон манзилига юборилиши керак.

Танлов иштирокчилари танлов эълонида кўрсатилган шаклда танлов хужжатлари қоидаларига ойдинлик киритиш учун Буюртмачига ўз сўровларини юбориш ҳуқуқига эга. Буюртмачи кўрсатилган сўровни олган кундан бошлаб икки иш куни ичида, агар белгиланган талаб у томонидан таклифлар юбориш муддатидан камида икки кун олдин қабул қилинган бўлса, белгиланган тартибда танлов ҳужжатлари қоидаларига аниқлик киритади.

Иштирокчининг таклифлари конвертда муҳрланиб, қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

- Юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

- Хизматлар учун нарх ва тўлов шартлари ҳамда буюртма ва кафолатлар муддати бўйича таклифлар;

Конверт қуйидагича  белгиланади:

- танлов таклифини қабул қилиш манзилини кўрсатилган;

- танловчи иштирокчисининг номи;

- танлов савдолари предметининг номи ва лотнинг рақами кўрсатилган;

- танлов таклифини тақдим этиш санаси.

Tанлов таклифини ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги билдиришнома танлов иштирокчисининг имзоси ва муҳри билан муҳрланган конвертларда танлов ташкилотчисига юборилади.

Tанлов таклифининг бекор қилинганлиги тўғрисидаги хабарнома конвертида қуйидагича кўрсатилади:

- танловчи иштирокчисининг номи;

- танлов савдолари предметининг номи;

- "танлов таклифини бекор қилиш тўғрисида хабарнома" ёзуви, лот рақами;

- танлов таклифини бекор қилиш тўғрисида хабарнома тақдим этилган сана.

Танлов таклифлари солинган конверт ва раҳбар томонидан имзоланган расмий хати билан иш кунлари соат 10-00 дан 17-00 гача масъул бўлган шахс томонидан ушбу эълон қилинган кундан бошлаб  10 кун ичида қуйидаги манзилда қабул қилинади: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, 100000, Миробод тумани, A. Темур шох кўчаси, 13/13A. Танловни  эълон қилиш 2021 йил 15 мартда, таклифларни юбориш муддати 2021 йил 25 март соат 12-00 га қадар.

Танлов иштирокчиларининг таклифларини очиш юқоридаги манзилда танлов тартибига риоя этишга масъул бўлган шахс томонидан амалга оширилади.

Танловда иштирок этадиган ташкилотлар қуйидаги мезонларга жавоб бериши керак:

- шартномани бажариш учун зарур бўлган техник, молиявий, моддий, кадрлар ва бошқа ресурсларнинг мавжудлиги;

- шартнома тузиш хуқуқи;

- солиқдан қарзи ва бошқа мажбурий тўловларнинг йўқлиги;

- уларга қарши жорий қилинган банкротлик процедураларининг йўқлиги;

- виждонсиз ижрочиларнинг Ягона реестрида улар ҳақида ёзувларининг йўқлиги.

Асосий эълон махсус ахборот порталига жойлаштирилган (https://exarid.uzex.uz/)


Биз билан боғланиш