Asosiy menu

15.04.2021 - “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ да “Очиқ эшиклар куни" ўтказилди >>> | 12.04.2021 - "KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ нинг ҳудудий тармоқларида ISO 9001:2015 халқаро стандартларига мослик бўйича ишлар амалга оширилди >>> | 01.04.2021 - Навбатдаги ўқув курси муваффақиятли якунланди >>>

Қайта эълон!

СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИ ДИҚҚАТИГА !

«KAFOLAT sugurta kompaniyasi AJ, балансидаги мол-мулкларини (ҳудудий филиаллар мол-мулклари билан бирга) суғурталаш бўйича танлов эълон қилади.

«KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJ томонидан суғурта қилдирилаётган
мол-мулкларни (бино, мебель, оргтехника ва бошқалар) умумий қиймати 51,0 млрд. сўмни ташкил этади.

Танловда Ўзбекистон Республикасининг суғурта соҳасидаги қонунчилигига асосан фаолият юритувчи, тегишли лицензияга эга бўлган ҳамда танлов шартлари асосида тижорат таклифларини тақдим этадиган   суғурта компаниялари (бундан буён матнда «Иштирокчи» деб юритилади) иштирок этиши мумкин.

Танлов қуйидаги манзилда ўтказилади: Ўзбекистон Республикаси, 100000, Тошкент шаҳри, Амир Темур шох кўчаси, 13, 13А уй.

Боғланиш учун: Ш.Шорасулов

Телефон рақами: +998 71 202-20-24, +998 93 387-06-16

Танлов ҳужжатлари ва қўшимча маълумотларни олиш учун қуйидаги электрон манзилга ёзма равишда мурожаат қилиниши мумкин: shojalil@kafolat.uz

Иштирокчининг танловда иштирок этиши учун юбориладиган тижорат таклифлари муҳрланган конвертда бўлиши ҳамда ўз ичига қуйидагиларни олиши лозим:

-              Молия вазирлиги томонидан суғурта фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиянинг нусхаси;

-              мол-мулкни суғурта қилиш бўйича суғурта шартномасининг лойиҳаси;

-              суғурта мукофоти тўғрисидаги маълумот (қиймат ёки фоиз кўринишида);

-              суғурта ҳодисаси эҳтимолини камайтириш мақсадида огоҳлантириш чора-тадбирларини молиялаштириш учун ажратиладиган маблағ миқдори (агар Иштирокчи томонидан ажратилиши кўзда тутилган бўлса) тўғрисида маълумот;

-              «SAIPRO» ёки «

Конверт ичидаги ҳужжатлар ип билан тикилган, рақамланган, муҳр қўйилган ва Иштирокчининг ваколатли шахсининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.

Иштирокчи томонидан тақдим этиладиган конвертнинг устки қисмида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши лозим:

-      тижорат таклифини қабул қилиб олувчининг манзили;

-      танлов Иштирокчисининг номи ва манзили;

-      танлов предмети ва лот рақами;

-      тижорат таклифи тақдим этилиш санаси.

Иштирокчи томонидан танлов бўйича тижорат таклифи муҳрланган конвертда, раҳбар томонидан имзоланган кузатув хати орқали 100000, Тошкент шаҳри, Амир Темур шох кўчаси, 13, 13А уйга расмий иш кунлари ичида соат 10-00 дан 17-00 гача қабул қилинади.

Танлов бўйича тижорат таклифи муҳрланган конвертда Иштирокчи томонидан 2021 йил 05 март соат 12-00 гача тақдим этилиши лозим.

Иштирокчилар томонидан тақдим этилга конвертлар 2021 йил 05 март соат 17-00 да очилади.

Иштирокчилар томонидан тақдим этилган тижорат таклифлари танлов ҳужжатлари талаблари ва шартлари асосида юқорида кўрсатилган манзилда кўриб чиқилади.

Ушбу танловда қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлган Иштирокчилар қатнашиши мумкин:

-             суғурта шартномасини бажариш учун зарур техникавий, молиявий, моддий, кадрлар ресурсларининг ҳамда бошқа ресурсларнинг мавжудлиги;

-             суғурта шартномаси тузиш учун қонуний ҳуқуққа эга бўлиши;

-             солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича қарздорликнинг мавжуд эмаслиги;

-             ўзига нисбатан жорий этилган банкротлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги;

-               инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрида қайд этилмаганлиги.


          Манба: https://exarid.uzex.uz/ru/competitive/lot/9108707

Биз билан боғланиш