Asosiy menu

03.03.2021 - Ҳурматли ташувчилар! >>> | 02.03.2021 - Ҳар соҳанинг калити-билим! >>> | 01.03.2021 - Австралиядаги бўрон 600 миллион АҚШ долларига тенг зарарни келтириб чиқарди >>>

ЭЪЛОН

Корпоратив бошқариш тизимини баҳолаш учун мустақил ташкилотни танлаш учун ўтказиладиган танлов

Эълон

          «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ 2020 йил якунлари ва 2021 йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича компанияда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун мустақил ташкилотни танлаш учун танлов эълон қилади.

           Корпоратив бошқарув Кодексига мувофиқ, ушбу Кодекс тавсияларининг бажарилишини назорат қилиш учун акциядорлик жамиятлари корпоратив бошқарув тизимини баҳолайдилар.    

          Компаниянинг корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш ҳар йили икки мартта – ҳар ярим йиллик натижалари асосида амалга оширилади. Корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳоловчи ташкилот баҳолаш натижаларига кўра хулоса, корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш бўйича йиғма жадвал, компанияда корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ва таклифларни тақдим этади.

          Танлов Ўзбекистон Республикаси, 100000, Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 13-13А уй манзилида ўтказилади.

          Боғланиш учун шахс:  Ш. Бурибаев. 

          Телефонлар: +99871 202 20 26.

          Танлов хужжатлари ва қўшимча маълумотларни олиш учун olga@kafolat.uz манзилига мурожаат қилишингиз мумкин.

          Мурожаат ёпиқ конвертда иштирокчи ташкилот раҳбари томонидан имзоланган юқорида кўрсатилган манзилга иш кунида 09-00 дан 18-00 гача топширилади. Таклифлар 2021 йил 01 март соат 14-00 га қадар қабул қилинади.

         Танловда акциядорлик жамиятлари самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича комиссия йиғилишининг 2015 йил 31 декабрдаги 9 – сонли Баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув Кодексида белгиланган ташкилотлар танловида иштирок этишга таклиф этилади.

         Танлов таклифлари муҳрланган конвертда жойлаштирилиши ва қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

·        Ташкилот тўғрисидаги маълумот, шунингдек суғурта полиси;

·        2020 йил якунлари ва 2021 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун ишларнинг муддати ва хизматларнинг максимал нархи кўрсатувчи танлов иштирокчисининг таклифи ва бошқа тегишли маълумотлар;

·        Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, тегишли лицензиялар, малака сертификатлари ва ходимлар гувоҳномаларининг нусхалари;

          Танлов таклифлари буюртмачига ёпиқ конвертда 2021 йил 01 март соат 14-00 га қадар топширилиши керак. Иштирокчилар томонидан тақдим этилган конвертлар 2021 йил 01 март куни соат 16-00 да очилади.  

          Иштирокчилар томонидан тақдим этилган таклифлар юқорида кўрсатилган манзилда, танлов хужжатлари талаблари ва шартларига мувофиқ кўриб чиқилади.

          Умумий ҳолда компания учун энг қулай шарт шароитларни таклиф этган иштрокчи танлов ғолиби ҳисобланади.

          Электрон почта манзили: olga@kafolat.uz.

          Асосий эълон давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида жойлаштирилган (https://exarid.uzex.uz/).


Манба: https://exarid.uzex.uz/ru/competitive/lot/9108382

Биз билан боғланиш