Asosiy menu

03.03.2021 - Ҳурматли ташувчилар! >>> | 02.03.2021 - Ҳар соҳанинг калити-билим! >>> | 01.03.2021 - Австралиядаги бўрон 600 миллион АҚШ долларига тенг зарарни келтириб чиқарди >>>

Эълон!

«KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJ, балансидаги бинонинг ён томон қисмидаги  кириш жойида компания номини ёнувчи конструкцияда ва флагштокларда ўрнатиш бўйича танлов эълон қилади.
Танловда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига асосан фаолият юритувчи ҳамда танлов шартлари асосида тижорат таклифларини тақдим этадиган ташкилотлар (бундан буён матнда «Иштирокчи» деб юритилади) иштирок этиши мумкин.
Танлов қуйидаги манзилда ўтказилади: Ўзбекистон Республикаси, 100000, Тошкент шаҳри, Амир Темур шох кўчаси, 13, 13А уй.
Боғланиш учун: Ш.Мизробшоев
Телефон рақами: +998 71 202-88-22, +998 93 387-09-19
Танлов ҳужжатлари ва қўшимча маълумотларни олиш учун қуйидаги электрон манзилга ёзма равишда мурожаат қилиниши мумкин: info@kafolat.uz
Иштирокчининг танловда иштирок этиши учун юбориладиган тижорат таклифлари муҳрланган конвертда бўлиши ҳамда ўз ичига қуйидагиларни олиши лозим:
- техникавий, молиявий, моддий, кадрлар ресурсларининг ҳамда бошқа ресурсларнинг мавжудлиги;
- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича қарздорликнинг мавжуд эмаслиги;
- ўзига нисбатан жорий этилган банкротлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги;
- инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрида қайд этилмаганлиги;
- замонавий кўринишдаги бўртма харфларда компания номи ва логотипи туширилган ёнувчи конструкция ҳамда флагштоклар тайёрлаш ва ўрнатиш ишларини амалга оширадиган.
Конверт ичидаги ҳужжатлар ип билан тикилган, рақамланган, муҳр қўйилган ва Иштирокчининг ваколатли шахсининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Иштирокчи томонидан тақдим этиладиган конвертнинг устки қисмида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши лозим:
- тижорат таклифини қабул қилиб олувчининг манзили;
- танлов Иштирокчисининг номи ва манзили;
- танлов предмети ва лот рақами;
- тижорат таклифи тақдим этилиш санаси.
Иштирокчи томонидан танлов бўйича тижорат таклифи муҳрланган конвертда, раҳбар томонидан имзоланган кузатув хати орқали 100000, Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 13, 13А уйга расмий иш кунлари ичида соат 10-00 дан 17-00 гача қабул қилинади. 
Танлов бўйича тижорат таклифи муҳрланган конвертда Иштирокчи томонидан танлов эълон қилинган кундан бошлаб 10 – куни соат 12-00 гача тақдим этилиши лозим.
Иштирокчилар томонидан тақдим этилган конвертлар танлов эълон қилинган кундан бошлаб 10 – куни соат 17-00 да очилади.
Иштирокчилар томонидан тақдим этилган тижорат таклифлари танлов ҳужжатлари талаблари ва шартлари асосида юқорида кўрсатилган манзилда кўриб чиқилади.
Биз билан боғланиш