Asosiy menu

28.11.2020 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ Ахборот хизмати ходимлари ўқув-семинарда қатнашди >>> | 27.11.2020 - «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ Тошкент шаҳар филиали фаолияти >>> | 26.11.2020 - Матбуот биз ҳақимизда! >>>

2021 йилга мўлжалланган календарларни тайёрловчи корхона ва ташкилотлар диққатига!

ЭЪЛОН

2021 йилга мўлжалланган календарларни  тайёрловчи  корхона ва ташкилотлар диққатига!

«КАФОЛАТ суғурта компанияси» АЖ, Компания номи ва логотипи туширилган бренлаштирилган календарларни тайёрлаш бўйича танлов эълон қилади.

Танловда Ўзбекистон Республикасининг реклама қонунчилигига асосан фаолият юритувчи, тегишли лицензияга эга бўлган ҳамда танлов шартлари асосида тижорат таклифларини тақдим этадиган корхона ва ташкилотлар (бундан буён матнда «Иштирокчи» деб юритилади) иштирок этиши мумкин.

Танлов қуйидаги манзилда ўтказилади: Ўзбекистон Республикаси, 100000, Тошкент шаҳри, Амир Темур шох кўчаси, 13, 13А уй.

Боғланиш учун: Хусан Дадабаев

Телефон рақами: +998 71 202-88-22, +998 90 945-00-67

Танлов ҳужжатлари ва қўшимча маълумотларни олиш учун қуйидаги электрон манзилга ёзма равишда мурожаат қилиниши мумкин: marketing@kafolat.uz

Иштирокчининг танловда иштирок этиши учун юбориладиган тижорат таклифлари муҳрланган конвертда бўлиши ҳамда ўз ичига қуйидагиларни олиши лозим:

-      Корхона ёки ташкилотга реклама фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиянинг нусхаси;

-      Компания номи ва логотипи туширилган брендлаштирилган стол усти, деворий осма (А2+), деворий осма (кварталный) ҳамда чўнтак календарларни  тайёрлаб бериш нархлари.

Конверт ичидаги ҳужжатлар рақамланган, муҳр қўйилган ва Иштирокчининг ваколатли шахсининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.

Иштирокчи томонидан тақдим этиладиган конвертнинг устки қисмида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши лозим:

-      тижорат таклифини қабул қилиб олувчининг манзили;

-      танлов Иштирокчисининг номи ва манзили;

-      танлов предмети ва лот рақами;

-      тижорат таклифи тақдим этилиш санаси.

Иштирокчи томонидан танлов бўйича тижорат таклифи муҳрланган конвертда, раҳбар томонидан имзоланган кузатув хати орқали 100000, Тошкент шаҳри, Амир Темур шох кўчаси, 13, 13А уйга расмий иш кунлари ичида соат 10:00 дан 17:00 гача қабул қилинади.

Танлов бўйича тижорат таклифи муҳрланган конвертда Иштирокчи томонидан 2020 йил 19 ноябр соат 12:00 гача тақдим этилиши лозим.

Иштирокчилар томонидан тақдим этилган конвертлар 2020 йил 19 ноябр соат 17:00 да очилади.

Иштирокчилар томонидан тақдим этилган тижорат таклифлари танлов ҳужжатлари талаблари ва шартлари асосида юқорида кўрсатилган манзилда кўриб чиқилади.

Ушбу танловда қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлган Иштирокчилар қатнашиши мумкин:

-              реклама шартномаси тузиш учун қонуний ҳуқуққа эга бўлиши;

-              солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича қарздорликнинг мавжуд эмаслиги;

-              ўзига нисбатан жорий этилган банкротлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги;

-               инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрида қайд этилмаганлиги.

"КАФОЛАТ суғурта компанияси" АЖ реклама фаолиятини сифатли ташкиллаштириш мақсадида компаниянинг брендлаштирилган тарқатма-реклама маҳсулоти, яъни  2021 йил учун календарларни тайёрлаш бўйича тижорат таклифларингизни қуйидаги талаблар бўйича беришингизни сўрайди:

 

Маҳсулот номи

Маҳсулотнинг тарифи

Сони

(дона)

 

 

 

 

 

 

1

 

 

 

 

 

 

 

Стол усти календари

Ўлчами: тайёр ҳолатида (календар сеткаси) 24х17 см, икки томонлама печать қилинган 13 та варақдан иборат, 300 гр. қалинликдаги мелова қоғозида, сараланган УФ лак ва 3D форматда

Таглиги: 300 гр. қалинликдаги қаттиқ картон қоғозида, тўқ кўк рангда, зичлаштирилган (тиснение), сараланган УФ лак.  

Нашр: устки қавати 6+6, ички бетлари 5+5 юмшоқ ламинация.

Йиғиш: пружина (24-витка).

Буюртмачи макетни тасдиқлаганидан сўнг, маҳсулот босмага берилади.

 

 

 

 

 

 

8000

 

 

 

 

2

 

 

Осма деворий (плакат) календар

Ўлчами: тайёр ҳолатида 70х50 см (А2+), 300 гр. қалинликдаги мелова қоғозида, зичлаштирилган (тиснение), сараланган УФ лак ва 3D форматда

Нашр: 6+0.

Буюртмачи макетни тасдиқлаганидан сўнг, маҳсулот босмага берилади.

 

 

 

 

 

8000

 

 

 

 

 

3

 

 

 

 

 

Осма деворий чораклик календар

Ўлчами: 35х24 см, 300 гр. қалинликдаги мелова қоғозида, 6+0 нашрда, тайёр ҳолатида (календар сеткаси) 3 та бўлакдан иборат бўлиб, хар бирининг орасида пружина билан уланган+курсор, сараланган УФ лак.

Йиғиш: пружина (24-витка).

Буюртмачи макетни тасдиқлаганидан сўнг, маҳсулот босмага берилади.

 

 

 

 

 

8000

Таклифингизни 3 кун муддат ичида қуйидаги манзилга юборишингизни сўраймиз:

info@kafolat.uz ёки marketing@kafolat.uz    

 

 


Биз билан боғланиш