Asosiy menu

06.07.2020 - Суғурта мутахассислари учун бир ойлик онлайн курслари ташкил этилди >>> | 02.07.2020 - Матбуот биз ҳақимизда! >>> | 30.06.2020 - Ёшлар куни муборак бўлсин! >>>

БИНО ВА АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ БАХОЛОВЧИ КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР ДИҚҚАТИГА!

«КАФОЛАТ суғурта компанияси» АЖ, Компаниянинг балансидаги бино ва автотранспорт воситаларини бозор қийматида қайта бахолаш бўйича танлов эълон қилади.

Танловда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига асосан фаолият юритувчи, тегишли лицензияга эга бўлган ҳамда танлов шартлари асосида тижорат таклифларини тақдим этадиган корхона ва ташкилотлар (бундан буён матнда «Иштирокчи» деб юритилади) иштирок этиши мумкин.

Биноларни бахолаш ишлари максимал нархи 14,0 миллион сўмгача.

Танлов қуйидаги манзилда ўтказилади: Ўзбекистон Республикаси, 100000, Тошкент шаҳри, Амир Темур шох кўчаси, 13, 13А уй.

Боғланиш учун: Ирматов Абдуқодир Абдугаппарович хамда Халпаев Илёс Исламович

Телефон рақами: +998 71 202-88-22, +998 93 387-65-05, +99893 555-02-28

Танлов ҳужжатлари ва қўшимча маълумотларни олиш учун қуйидаги электрон манзилга ёзма равишда мурожаат қилиниши мумкин: axd@kafolat.uz

Иштирокчининг танловда иштирок этиши учун юбориладиган тижорат таклифлари муҳрланган конвертда бўлиши ҳамда ўз ичига қуйидагиларни олиши лозим:

-              Корхона ёки ташкилотга мол-мулк бахолатиш фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиянинг нусхаси;

-              1 ва 2 иловаларда тақдим этилган маъмурий бино ва автотранспорт воситаларини бозор қийматида бахолаш бўйича, бориб ўз жойларида кўриб, конунда кўрсатилган ҳисоб-китобини ишлатилишини кўрсатиб ўтиш;

-              Компания балансидаги биноларни ўз жойларга чикиб бахолаш графикларини кўринишида матнлари билан тақдим этиш.

-              Транспорт ва бошқа ҳаражатларни қопланиши.

-              5 кун ичида бино-иншоотларини бозор қийматида бахолаш хисоб-китобини вариантини тақдим этиш.

Конверт ичидаги ҳужжатлар рақамланган, муҳр қўйилган ва Иштирокчининг ваколатли шахсининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.

Иштирокчи томонидан тақдим этиладиган конвертнинг устки қисмида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши лозим:

-      тижорат таклифини қабул қилиб олувчининг манзили;

-      танлов Иштирокчисининг номи ва манзили;

-      танлов предмети ва лот рақами;

-      тижорат таклифи тақдим этилиш санаси.

Иштирокчи томонидан танлов бўйича тижорат таклифи муҳрланган конвертда, раҳбар томонидан имзоланган кузатув хати орқали 100000, Тошкент шаҳри, Амир Темур шох кўчаси, 13, 13А уйга расмий иш кунлари ичида соат 10-00 дан 17-00 гача қабул қилинади.

Танлов бўйича тижорат таклифи муҳрланган конвертда Иштирокчи томонидан 2020 йил 29 март соат 12-00 гача тақдим этилиши лозим.

Иштирокчилар томонидан тақдим этилга конвертлар 2020 йил 29 март соат 17-00 да очилади.

Иштирокчилар томонидан тақдим этилган тижорат таклифлари танлов ҳужжатлари талаблари ва шартлари асосида юқорида кўрсатилган манзилда кўриб чиқилади.

Ушбу танловда қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлган Иштирокчилар қатнашиши мумкин:

-             бахоловчи ташкилот шартномаси тузиш учун қонуний ҳуқуққа эга бўлиши;

-             солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича қарздорликнинг мавжуд эмаслиги;

-             ўзига нисбатан жорий этилган банкротлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги;

-               инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрида қайд этилмаганлиги.