Asosiy menu

26.11.2020 - Матбуот биз ҳақимизда! >>> | 24.11.2020 - Covid-19 йили >>> | 23.11.2020 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ нинг Жиззах вилояти филиали ҳақида.... >>>

РЕКЛАМА ВИДЕОРОЛИГИ ТАЙЁРЛОВЧИ КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР ДИҚҚАТИГА!

«КАФОЛАТ суғурта компанияси» АЖ, компаниянинг имидж видеоролигини тайёрлаш бўйича танлов эълон қилади.

Танловда Ўзбекистон Республикасининг реклама қонунчилигига асосан фаолият юритувчи, тегишли лицензияга эга бўлган ҳамда танлов шартлари асосида тижорат таклифларини тақдим этадиган корхона ва ташкилотлар (бундан буён матнда «Иштирокчи» деб юритилади) иштирок этиши мумкин.

Танлов қуйидаги манзилда ўтказилади: Ўзбекистон Республикаси, 100000, Тошкент шаҳри, Амир Темур шох кўчаси, 13, 13А уй.

Боғланиш учун: Нилуфар Бахадирханова

Телефон рақами: +998 71 202-88-22, +998 93 389-60-11

Танлов ҳужжатлари ва қўшимча маълумотларни олиш учун қуйидаги электрон манзилга ёзма равишда мурожаат қилиниши мумкин: marketing@kafolat.uz

Иштирокчининг танловда иштирок этиши учун юбориладиган тижорат таклифлари муҳрланган конвертда бўлиши ҳамда ўз ичига қуйидагиларни олиши лозим:

-              Корхона ёки ташкилотга реклама фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиянинг нусхаси;

-              3 хил кўринишдаги реклама ролиги концепциясини (сценарий) раскадровка кўринишида матнлари билан тақдим этиш.

-              Реклама ролигини тасвирга олиш бўйича жой, керакли видео камералар  (рақамли видеокамера-LumixGH5, ёритиш мосламаси - Arrilightandrip, чироқлар, аэротасвир мосламаси-дрон каби) ва бошқа ускуналар ишлатилишини кўрсатиб ўтиш.

-              Монтаж ва постпродакшн, инфографика, анимация ва Digital make up технологияларининг ишлатилиши.

-              Транспорт ва бошқа ҳаражатларни қопланиши.

-              15 кун ичида видеороликнинг хронометражини ҳамда овозли радиовариантини тақдим этиш.

-      Видеоролик ўзбек, рус, инглиз ҳамда араб тилларида бўлади.

-              Видеоролик давомийлиги 4 дақиқагача ва қисқартирилган кўриниши 30 сония (секунд) ни ташкил этади. Шу билан бирга, видеороликнинг радиотўлқинларда эфирга узатиш учун овозли кўриниши ҳам тақдим этилади.

-              Видеоролик тайёрлаш нархи 15,0 миллион сўмгача.

Конверт ичидаги ҳужжатлар рақамланган, муҳр қўйилган ва Иштирокчининг ваколатли шахсининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.

Иштирокчи томонидан тақдим этиладиган конвертнинг устки қисмида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши лозим:

-      тижорат таклифини қабул қилиб олувчининг манзили;

-      танлов Иштирокчисининг номи ва манзили;

-      танлов предмети ва лот рақами;

-      тижорат таклифи тақдим этилиш санаси.

Иштирокчи томонидан танлов бўйича тижорат таклифи муҳрланган конвертда, раҳбар томонидан имзоланган кузатув хати орқали 100000, Тошкент шаҳри, Амир Темур шох кўчаси, 13, 13А уйга расмий иш кунлари ичида соат 10-00 дан 17-00 гача қабул қилинади.

Танлов бўйича тижорат таклифи муҳрланган конвертда Иштирокчи томонидан 2020 йил 10 март соат 12-00 гача тақдим этилиши лозим.

Иштирокчилар томонидан тақдим этилга конвертлар 2020 йил 10 март соат 17-00 да очилади.

Иштирокчилар томонидан тақдим этилган тижорат таклифлари танлов ҳужжатлари талаблари ва шартлари асосида юқорида кўрсатилган манзилда кўриб чиқилади.

Ушбу танловда қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлган Иштирокчилар қатнашиши мумкин:

-             реклама шартномаси тузиш учун қонуний ҳуқуққа эга бўлиши;

-             солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича қарздорликнинг мавжуд эмаслиги;

-             ўзига нисбатан жорий этилган банкротлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги;

-               инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрида қайд этилмаганлиги.



Биз билан боғланиш