Asosiy menu

14.10.2019 - “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ га Fitch ratings томонидан «барқарор» истиқболи билан берилган халқаро молиявий рейтинг «ВВ-» даражасида сақланиб қолди >>> | 09.10.2019 - Навоий вилоятида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди >>> | 08.10.2019 - “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ ходимлари халқаро қайта суғурта саммитида иштирок этди >>>

Суғурта бозори тубдан ислоҳ этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 10 июль куни суғурта хизматлари бозорини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. 

Йиғилишда сохани тубдан ислоҳ қилиш ҳамда суғурта бозорини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилиши бўйича аниқ вазифалар белгиланди.

Бугун, 11 июль куни «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» АJ Бошқаруви биносида  мамлакат раҳбари томонидан  белгиланган вазифалар бўйича штаб ташкил этилиб ўз ишини бошлади.

«KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» АJда ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Президент Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси суғурталовчилар уюшмаси вакиллари, Молия Вазирлиги хузуридаги Суғурта назорати инспекцияси ва суғурта компаниялари раҳбарлари  иштирок этди.