Asosiy menu

17.07.2019 - "Kafolat Hayot" суғурта компанияси – суғурта бозорида 1 йил >>> | 16.07.2019 - «Kafolat sug’urta kompaniyasi» AJ акциядорларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши бўлиб ўтди >>> | 15.07.2019 - “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” АJ ходимлари суғурта хизматларини фаол тарғиб этмоқда >>>

“Kafolat sug’urta kompaniyasi” AJ радиовикторина ғолибларини тақдирлашда давом этмоқда

Компания томонидан аҳоли ўртасида суғурта маданиятини ошириш, фуқароларимизга суғурта қонунчилиги, суғурта турлари, суғуртанинг афзалликлари тўғрисида кўпроқ маълумот етказиш мақсадида маҳаллий радиоканаллар орқали радиовикториналар ҳамда радиоэшиттиришлар ташкил этилган.

 «Орият Доно»  радиоканалининг радиобошловчилари томонидан эфирга узатилаётган суғуртага оид саволларга тўғри жавоб берган тингловчилар «Kafolat sug’urta kompaniyasi» AJ томонидан тақдим этиладиган  «Аҳолини баҳтсиз ҳодисалардан ва юқумли касалликлардан суғурта қилиш полиси»  бўйича 10 млн. сўмга суғурта қилинади ҳамда компаниянинг эсдалик совғаларига эга бўлади.

Навбатдаги ғолибларимиз билан таништирамиз. Республикамизнинг Наманган вилояти Наманган шаҳридан – Охунова Наимахон Мухтор қизи ҳамда пойтахтимизнинг Шайхонтохур туманидан – Ибрагимов Акбар Саатович.  

«Kafolat sug’urta kompaniyasi» AJ жамоаси ғолибларни чин кўнгилдан муборакбод этади.

Манба: Ахборот  хизмати 

Биз билан боғланиш -->