Asosiy menu

16.09.2019 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ Бошқарувида семинар ташкил этилди >>> | 13.09.2019 - “KAFOLAT sugʻurta kompaniyasi” АJ Бошқарувида совриндорлар тақдирланди >>> | 12.09.2019 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJда Қозоғистоннинг «MOI (MОЙ) страховой брокер» суғурта/қайта суғурта брокери вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди >>>

«KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ томонидан Навоий ва Бухоро вилоятларида семинар-тренинглар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги ПҚ-3317-сонли «Кафолат суғурта компанияси» АЖ фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Кафолат суғурта компанияси» АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ЁХББ ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликда Навоий, Бухоро вилоятларида режа-графикка асосан 2019 йил 10-11 июнь кунлари семинар-тренинглар ўтказилди.

Семинар-тренингларда Ўзбекистон Республикаси ФВВ, ЁҲББ ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан амалга оширилиши лозим бўлган йўналишлар белгилаб олинди, жумладан:

- Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда сейсмик хавфга эга, сел хавф-хатарлари вужудга келиши мумкин бўлган ҳудудлардаги иншоотларни, уй-жойларни, фуқароларнинг шахсий мулклари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга объектларни суғурталашни, шунингдек, аҳоли ва ташкилотлар ўртасида суғуртанинг моҳияти ва афзалликларини кенг тарғиб этиш;

- Аҳолининг ҳаёти ва соғлиғини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкларини ёнғиндан ҳимоялаш борасида суғурта хизматлари кўлами ва қамровини янада кенгайтириш;

- Аҳоли яшаш жойларида, корхона ва ташкилотларда ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида ёнғин ва табиий офатларни олдини олиш бўйича маъсул ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган тадбирларда мажбурий ва ихтиёрий суғурта турларини қонун хужжатларига зид бўлмаган тарзда тарғиб этиш.   

Семинар-тренинг иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга компания мутахассисларидан жавоблар олдилар.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 30 октябрда «KAFOLAT sugʻurta kompaniyasi» AJ ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Бош келишув имзоланган.

2019 йил 23 апрелда «Кафолат суғурта компанияси» АЖ, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва ЁХББ ўртасида семинар дастури тасдиқланди. 

Манба: Ахборот  хизмати  


Биз билан боғланиш -->