Asosiy menu

16.09.2019 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ Бошқарувида семинар ташкил этилди >>> | 13.09.2019 - “KAFOLAT sugʻurta kompaniyasi” АJ Бошқарувида совриндорлар тақдирланди >>> | 12.09.2019 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJда Қозоғистоннинг «MOI (MОЙ) страховой брокер» суғурта/қайта суғурта брокери вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди >>>

“Kafolat sug’urta kompaniyasi” AJ радиовикторина ғолибларини тақдирлади

Компания томонидан аҳоли ўртасида суғурта маданиятини ошириш, фуқароларимизга суғурта қонунчилиги, суғурта турлари, суғуртанинг афзалликлари тўғрисида кўпроқ маълумот етказиш мақсадида маҳаллий радиоканаллар орқали радиовикториналар ҳамда радиоэшиттиришлар ташкил этилган.

 «Орият Доно»  радиоканалининг радиобошловчилари томонидан эфирга узатилган суғуртага оид саволларга тўғри жавоб берган радиотингловчилар «Kafolat sug’urta kompaniyasi» AJ томонидан тақдим этиладиган  «Аҳолини баҳтсиз ҳодисалардан ва юқумли касалликлардан суғурта қилиш полиси»  бўйича 10 млн. сўмга суғурта қилинади ҳамда компаниянинг эсдалик совғасига эга бўлади.

Навбатдаги ғолибларимиз билан танишинг. Тошкент вилояти Зангиота туманидан – Саидахмедова Наргизахон ҳамда Тошкент шаҳри, Олмазор туманида истиқомат қилувчи ҳамюртимиз – Муталова Дилдорахон.

Манба: Ахборот  хизмати  

Биз билан боғланиш -->