Asosiy menu

16.09.2019 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ Бошқарувида семинар ташкил этилди >>> | 13.09.2019 - “KAFOLAT sugʻurta kompaniyasi” АJ Бошқарувида совриндорлар тақдирланди >>> | 12.09.2019 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJда Қозоғистоннинг «MOI (MОЙ) страховой брокер» суғурта/қайта суғурта брокери вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди >>>

«KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ раҳбарияти Андижон вилоятида сайёр учрашув ўтказди

2019 йил 30 май куни «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ раҳбарияти томонидан Андижон вилояти Андижон туманида туман хокими ўринбосари иштирокида фуқаролар, МФЙ раислари, фаоллари, тадбиркорлари, корхона ва ташкилотлар вакиллари учун сайёр учрашув ташкил этилди.

Учрашувда компания Бошқаруви раиси Саидолим Насретдинов «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ фаолияти, компания томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилаётган мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари, компания тизимида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатларнинг кўриб чиқиш натижалари ҳақида гапирди.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти  томонидан      2017 йил 9 октябрда қабул қилинган ПҚ-3317-сонли «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорининг бажарилиши тўғрисида, компания томонидан ишлаб чиқилаётган янги инновацион суғурта хизматлари ҳақида маълумот берилди.

Учрашув савол-жавобларга бой бўлиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар. Ихтиёрий тиббий суғурта, мол-мулк суғуртаси, ҳавфли ҳудудларда жойлашган уй-жойларни суғурталаш, бахтсиз ходисалардан суғурталаш бўйича саволлар кўп бўлиб, ушбу суғурта турлари батафсил тушунтириб берилди.

Манба: Ахборот  хизмати  

Биз билан боғланиш -->