Asosiy menu

17.07.2019 - "Kafolat Hayot" суғурта компанияси – суғурта бозорида 1 йил >>> | 16.07.2019 - «Kafolat sug’urta kompaniyasi» AJ акциядорларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши бўлиб ўтди >>> | 15.07.2019 - “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” АJ ходимлари суғурта хизматларини фаол тарғиб этмоқда >>>

“Kafolat sug’urta kompaniyasi” AJ томонидан 77-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари учун аудио кутубхона ташкил этилди

Инсон зоти табиатан кўнгилчан — меҳр ва эътиборга ташна, озгина рағбатдан кўнгли тоғдай кўтарилади. Айниқса, алоҳида шароит, махсус таълим-тарбия масканида болалар бунга катта эҳтиёж сезади. Кўнгли яримдан ҳол сўраш, унга кўмаклашиш — халқимизга хос эзгу қадрият.

Пойтахтимизнинг 77-сонли кўриш имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида «Kafolat sug’urta kompaniyasi» AJ томонидан электрон дарсликлар ва китобларни эшитишга мўлжалланган аудио кутубхона ташкил этилди.

Аудио кутубхона замонавий ахборот коммуникация технологиялари ва мосламаларидан фойдаланилган ҳолда ташкил этилиб, бир вақтнинг ўзида 16 хил электрон дарсликлар ва китобларни эшитишга мослашган.

 Мазкур мосламалар кўриш имконияти чекланган ўқувчиларга электрон дарсликлар ва китобларни эшитиш имконини бериш билан бирга уларнинг билим олишлари, келажакда дунёқараши кенг, жамиятда ўз ўрнига эга бўлган шахс сифатида шаклланишига ёрдам беради.

Манба: Ахборот  хизмати  


Биз билан боғланиш -->