Asosiy menu

19.06.2019 - "KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ мутахассислари Германияда малака ошириб қайтди >>> | 18.06.2019 - “Kafolat sug’urta kompaniyasi” AJ радио-викторина ғолибларини тақдирлашда давом этмоқда >>> | 11.06.2019 - «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ томонидан Навоий ва Бухоро вилоятларида семинар-тренинглар ўтказилди >>>

Ўзбекистонда “автосуғурта” соддалаштирилмоқда

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш механизмларини жорий этилиши жамиятда бир томондан йўл транспорт ҳодисаси натижасида жабирланганларга етказилган зарарни қоплаш орқали суғурта қилдирувчиларнинг мулкий манфаатларини ҳимоялашга хизмат қилмоқда.

2018 йилда суғурта бозорида мазкур суғурта тури бўйича жами 2700,0 минг дона суғурта шартномаси тузилган бўлиб, шундан 10,2 минг дона суғурта даъволари қониқтирилиши орқали 32,2 минг сум суғурта тўловлари амалга оширилган.

 Барчамизга маълумки, жорий йил 16 мартда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 222-сонли Қарори қабул қилинди. Мазкур қарор ҳукуматимизнинг амалдаги 2008 йил 24 июнда қабул қилинган «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» ги 141-сонли қарорининг айрим бандларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини назарда тутади.

    Демак, нималар ўзгарди:

1)  Суғурта жавобгарлиги (суғурта пули) 12 000 000 сўмдан 40 000 000 сўмга оширилмоқда. Бунда суғурта қопламаси жабрланувчиларнинг:

-    ҳаёти, соғлиғига етказиладиган зарарлар учун 7 800 000 сўмдан 26 000 000 сўмга;

-    мол-мулкига етказиладиган зарар учун 4 200 000 сўмдан 14 000 000 сўмга оширилди.

ТВЭФЖМСҚ бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармасининг маълумотларига кўра 2018 йилда мамлакатимизда содир бўлган ЙТҲ натижасида кўрилаётган зарарларни ундириш бўйича келиб тушган мурожаатлар бўйича ўртача зарар миқдори 7,0-8,0 млн. сўмни ташкил этиб, асосан мол-мулкка етказилган зарарлар билан боғлиқ. Мол-мулкка етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мақсадида амалдаги қонунчиликка кўра 4,2 млн. сўм белгилангани инобатга олинса, қолган 2,8-3,8 млн. сўм қисмини ЙТҲ ни содир этишда айбдор саналган тараф қоплаб бериши лозим эди.

Энди содир бўлиши мумкин бўлган ЙТҲ бўйича келиб тушган мурожаатларнинг асосий қисми (95% дан ортиғи 14 000 000 сўмдан ошмаслигини инобатга олиб) мол-мулк билан боғлиқ бўлиб, «ЙТҲ айбдори» бўлган суғурта қилдирувчилар жабрланувчиларга бошқа харажат қилишларига ҳожат қолмайди.

2)  Транспорт воситасини бошқарувчи ҳайдовчиларга мазкур транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома ёхуд эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи бошқа ҳужжатлар талаб этилмайди.

Бу эса транспорт воситаси эгасининг ҳохишига кўра ишончномасиз суғурта полисига ҳайдовчи сифатида қўшиш имкониятини беради.

3)  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 141-сонли қарорига асосан суғурта мукофотидан сийлов олиш ҳуқуқига эга суғурта қилдирувчилар (транспорт воситалари эгалари) га суғурта мукофотидан сийлов берилишида ушбу ҳуқуқни берувчи ҳужжатлар талаб этилмайди.

Бунда, жорий йил 16 мартда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 222-сонли Қарори билан жорий этилаётган  ягона ахборот тизимига Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ахборот тизимларини интеграциялашуви орқали сийлов олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларни ушбу тизимдан олиш имконияти яратилади.     

4)  Суғурта полиси ҳам ҳажм жиҳатидан ўзгариб А5 шаклда (амалда А4) чоп этилади. Дарвоқе суғурта полиси бланкаси ҳам икки хил кўринишда бўлиб, транспорт воситасини бошқаришга қуйилган ҳайдовчилар сони чекланган (мовий рангда) ва транспорт воситасини бошқаришга қуйилган ҳайдовчилар сони чекланмаган (пушти рангда) шаклда бўлади.

5)  Суғурта тарифини ҳисоблашда транспорт воситасининг двигатель ҳажми, йўловчиларнинг сиғими, юк кўтариш ҳажми ва бошқа омиллар инобатга олинмайди. Бундан келиб чиқадики, суғурта мукофоти ҳисобланишида  транспорт воситалари уч тоифага бўлинади:

-       енгил автомобиллар (Тико, Матиздан тортиб Каптивагача бўлган барча енгил автомашиналар);

-       юк автомобиллари, автобус ва микроавтобуслар; 

-       трамвайлар, мотоцикллар ва мотороллёрлар, тракторлар, ўзиюрар йўл-қурилиш машиналари ва бошқа машиналар.

Бунда, ҳар бир тоифага тааллуқли бўлган автомобиллар бўйича суғурта полиси нархи ҳудудни инобатга олган ҳолда бир хил кўринишда бўлади. Ўзгариш киритилишидан олдинги меъёрлар бўйича суғурта мукофотини ҳисоблашда транспорт воситасининг двигатель ҳажми, йўловчиларнинг сиғими, юк кўтариш ҳажми билан бирга, мулкчилик шакли, ҳайдовчиларнинг ёши, ҳайдовчилик стажи каби омиллар ҳам инобатга олинар эди.

 Амалдаги қонунчилик бўйича суғурта мукофоти 4 та ҳудудга асосан ҳисобланган бўлса, ўзгартирилаётган ҳолат бўйича 2 та ҳудуд, Тошкент шаҳар ҳамда Тошкент вилояти биринчи ҳудуд ва қолган барча вилоятлар иккинчи ҳудудга ажратилмоқда.

Шу ўринда суғурта мукофотини таққослаб кўрсак, бунда қуйидаги кўрсаткичларни мисол тариқасида оламиз:

Ҳудуд: Тошкент шаҳри;

Ҳайдовчининг ёши: 22 ёшдан катта;

Ҳайдовчининг стажи: 5 йилдан ортиқ;

Транспорт воситасининг эгаси: жисмоний шахс.

Ҳайдовчилар сони чекланган кўринишда бўлган суғурта полисининг нархи қуйидагича:


Амалда

(Тошкент шаҳри бўйича)

Ўзгарганда

Биринчи марта суғурта қилдирувчилар учун

5 йил тўлов бўлмаганда      50 % чегирма берилса

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти учун

Бошқа вилоятлар учун


67,0 минг сўм



33,6 минг сўм






56,0 минг сўм



40,0 минг  сўм


75,6 минг сўм


37,8 минг сўм



92,4 минг сўм


46,2 минг сўм


Ҳайдовчилар сони чекланмаган кўринишда бўлган суғурта полисининг нархи қуйидагича:

Амалда

Ўзгарганда

Тошкент шаҳри

Хоразм, Сирдарё, Жиззах вилоятлари бўлган 4-ҳудуд бўйича

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти учун

Бошқа вилоятлар учун

240,0 минг сўм


161,28 минг сўм




168,0 минг сўм



120,0 минг  сўм

270,0 минг сўм


181,44 минг сўм

300,0 минг сўм


201,6 минг сўм

 

Амалдаги суғурта тарифини сақлаб қолган ҳолда жавобгарлик 12,0 млн. сўмдан 40,0 млн. сўмга (3,3 баробарга) оширилса, суғурта мукофоти қиймати 221,1-303,6 минг сўмгача ошган бўларди. Демак суғурта мукофоти 40,0-56,0 минг сўмгача камайтирилди.

Шу билан бирга, қоидабузар ҳайдовчилар ЙТҲ натижасида бошқа шахсларга зарар етказиб, суғурта тўлови амалга оширилса, кейинги йил учун «қоидабузар» ҳайдовчилар учун суғурта мукофоти 2 баробар қимматлашади, бироқ бир йил суғурта ҳодисасини амалга оширмаган ҳайдовчиларга кейинги йил учун суғурта мукофотидан чегирмалар амалга оширилмайди.   

Кўриниб турибдики, суғурта жавобгарлиги 3,3 баробарга ошиб, суғурта тарифи (мукофот) 3-5 баробаргача туширилмоқда. Суғурта қилдирувчиларга ҳужжатлар тўплами ва суғурта мукофоти, айниқса юзага келиши мумкин бўлган зарарларнинг тўлиқ қопланиши билан янада кўпроқ қулайликлар яратилмоқда.

Бу ўзгаришлар 2019 йилнинг 16 июнидан бошлаб кучга кириши белгилаб қўйилган.


Манба: Ахборот  хизмати 


Биз билан боғланиш -->