Asosiy menu

20.03.2019 - “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” АJ Наврўз айёми арафасида байрамона акция ўтказмоқда >>> | 20.03.2019 - Наврўзи олам муборак! >>> | 19.03.2019 - «KAFOLAT sugʻurta kompaniyasi» AJ раҳбарияти Лондонда Ллойдс вакиллари билан учрашди >>>

КАФОЛАТЛИ СУҒУРТА ХИЗМАТЛАРИНИНГ САРҲИСОБИ!!!

Республикамизда амалга оширилаётган пухта ўйланган режали ишлар халқ манфаати, юртнинг тараққиётига хизмат қилмоқда. Мамлакатимизда истиқомат қилаётган аҳолининг турмуш тарзида, ўз касбида садоқат ва иштиёқ билан меҳнат қилаётган мутахассислар ва ишбилармонлик муҳитидан унумли фойдаланаётган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида кутилмаганда юз берадиган ўзгаришлар, дуч келиши мумкин бўлган моддий қийинчиликларни бартараф этиш ва уларга таянч бўла олиш борасида истиқболли ишлар амалга оширилмоқда.

Биргина суғурта соҳасини оладиган бўлсак, бу борада олиб борилаётган чора-тадбирлар юртда ички бозорнинг тўхтовсиз ривожини таъминлаш билан бирга, барча юртдошларимиз, маҳаллий ва хорижий инвесторлар ўз фаолиятини хотиржам юритишларида бош омиллардан бири бўлмоқда.

Мамлакатимиз суғурта бозоридаги фаолликни янада жадаллаштириш, унинг ҳуқуқий асосини таъминлашга эътибор билан қаралаётганини 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги  Ўзбекистон Республикаси Қонунига  ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, 2012 йил 11 апрелда янги таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг қабул қилинганлигида ҳам кўришимиз мумкин.

Биламизки, миллий суғурта хизматлари бозорининг бугунги кундаги ривожланиш босқичида суғурта маданиятини юксалтириш ҳамда жисмоний ва юридик шахслар ўртасида суғурта хизматларини ривожлантириш ва кенг жорий қилишда асосий талаблардан бири суғурта хизматлари сифатини оширишдир.

Шунингдек, суғурта компанияси фаолиятининг муҳим жиҳатларидан бири шубҳасиз мижозлар ишончини қозониш ҳисобланади. Ва бунга тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш ва биринчи навбатда суғурта ходисаси содир бўлганда қисқа муддат мобайнида суғурта қопламасини амалга ошириш орқали эришилади.

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 144-сонли Қарори асосида 1997 йил 14 мартда ташкил этилган «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ юқорида зикр этилган талаблар асосида фаолият юритган ҳолда ўз мижозлари сафини кенгайтириб келмоқда.

22 йиллик тажрибага эга бўлган «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ ўтган вақт давомида суғурта бозорида сифатли, халқаро талабларга жавоб бера оладиган ҳар томонлама қулай бўлган маҳсулотларни тақдим эта олди.

2017 йил 9 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган №3317-сонли «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ  фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарор ҳам юқоридаги фикримизнинг ҳамда Ҳукуматимиз томонидан нафақат компанияга, балки Ўзбекистон суғурта бозорига кўрсатилаётган юксак эътиборнинг яққол далилидир. Қарор ижросини таъминлаш борасида компания томонидан 2018 йилда бир қатор вазирлик ва идоралар билан 236,3 мингта учрашув ва семинарлар, тадбирлар ташкил этилди, қўшимча 33,9 млрд. сўм суғурта мукофоти туширилди. ОАВларида 500 га яқин чиқишлар қилинди.

Мазкур Қарор ижросини таъминлаш бўйича компания 2018 йилда Ўзбекистон суғурта бозорига 2 та янги суғурта бозорининг профессионал иштирокчиларини олиб кирди:

- 2018 йил 24 апрелда «KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ таъсислигида «My ASSIST» масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди;

- 2018 йил 1 декабрдан эса бевосита ҳаётни суғурта қилиш билан шуғулланувчи «Kafolat hayot» суғурта компанияси масъулияти чекланган жамияти иш бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3584-сонли Қарори билан «Кафолат суғурта компанияси» АЖ ва «Ўзагросуғурта» АЖ ҳамкорликда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳузурида ташкил этилган темир йўл ва авиачипталар сотишга ихтисослаштирилган 14 та махсус кассаларда суғурта хизматларини кўрсатиш жойлари ташкил этилди.

Мазкур қарор ижросини таъминлашда «Ўзагросуғурта» АЖ билан ҳамкорликда «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДАН ТАШҚАРИГА ВАҚТИНЧА ИШЛАШ МАҚСАДИДА ЧИҚАЁТГАН ФУҚАРОЛАРНИ СУҒУРТА ҚИЛИШ» тури бўйича 7 124 та суғурта полислари сотилиб, 356,1 млн. сўм суғурта мукофоти йиғилди.

Шунингдек, «ВСК» СК билан ҳамкорликда 3584-сонли қарор ижросини таъминлаш бўйича вақтинча ишлагани чиқаётган фуқароларимизни суғурталаш бўйича яна бир суғурта тури  ишлаб чиқилди. Бу суғурта тури бўйича 1077 та суғурта полиси сотилиб, 53,8 млн. сўм суғурта мукофоти йиғилди.

Компания изчил ривожланиб, жаҳон суғурта бозорида ўз ўрнига эга бўлишига харакат қилмоқда.

2018 йилда 1,0 млн. АҚШ долларидан ортиқ суғурта экспорти амалга оширилди (қайта суғуртага рисклар қабул қилинди), ВСК суғурта уйи (Россия), Best Meridian Insurance (Кайман ороллари), Barents Re (Люксембург), Samsung (Корея) каби қайта суғурта компаниялари ва брокерлари билан ҳамкорлик ўрнатилди;

2018 йил мобайнида компанияга Жахон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) каби дунёнинг нуфузли ташкилотлари вакиллари, бундан ташқари Хитой Халқ Республикаси экспертлари ва бошқа чет эл ташкилотлари вакиллари ташриф буюрди ва компания фаолиятига катта қизиқиш билдирди.

Ўз ўрнида Компания ҳодимлари суғурта йўналишида етакчи бўлган мамлакатлар - Япония, Германия, суғуртанинг маркази бўлган Лондонда малака ошириб қайтишди. Бундан ташқари, қўшни Қозоғистон, Россия, Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатларида ўтказилган Ҳалқаро форумлар,  анжуманлар, бизнес учрашувларида иштирок этиб 100 ортиқ суғурта ташкилотлари билан алоқалар ўрнатилди.

Компания ҳодимлари томонидан суғуртанинг «юраги» ҳисобланган, Буюк Британиянинг пойтахти - Лондонда жойлашган «International Underwriting Association of London» (IUA) вакиллари билан олиб борилган музокаралар натижасида «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ Ўзбекистон суғурта компаниялари ичида биринчи бўлиб ушбу Ҳалқаро ассоциациянинг аъзолари сафига киришга эришди.

Ушбу Ассоциация 1998 йил 31 декабрда Лондоннинг ҳалқаро суғурта ва қайта суғурта бозори Ассоциацияси (LIRMA) ва Лондон суғурталовчилар Институти (the Institute of London Underwriters) бирлашуви натижасида юзага келган. Ассоциация аъзолари Лондоннинг суғурта ва қайта суғурта бозоридаги барча етакчи компаниялари ҳисобланади, ушбу суғурта компанияларнинг йиллик суғурта мукофоти миқдори 10 млрд. фунт стерлингдан кам эмас.

 Компания илк ташкил этилганда мижозлари учун 25 турдаги суғурта хизматларини таклиф этган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 100 дан ортиқни ташкил этаётгани ташкилот томонидан самарали ва кенг кўламли ишлар амалга оширилганидан далолатдир.

Бугунги кунда компаниянинг минтақавий тармоғи республика бўйича 216 тани ташкил этиб, улардан – 15 таси филиал, 60 та бўлим ва 141 таси суғурта марказларидир. Компания устав капитали ташкил этилгандан буён деярли 70 баробарга ўсган ва хозирги кунда 32,9 млрд. сўмга тенг.

«KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ томонидан 2018 йил давомида компания томонидан 868910 та суғурта шартномалари имзоланиб, 117,0 млрд. сўм суғурта мукофотлари жамланди.

          Йилдан-йилга ижобий ўсишларни қайд этиб келаётган мазкур компания мажбурий суғурта турлари бўйича хизмат кўрсатиш борасида суғурта бозорининг пешқадамларидан ҳисобланади. Ҳусусан, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича 2018 йил якунларига кўра 24,9 млрд. сўм суғурта мукофотларини жамлашга эришди. Бу 2017 йилги (22,7 млрд. сўм) кўрсаткичга нисбатан 109,6%га кўп демакдир ва ушбу йўналишда фаолият юритаётган суғурталовчилар ўртасида компаниямиз 19% улуш билан бир неча йиллар давомида 2-ўринни эгаллаб келмоқда.

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш бўйича ҳам кенг кўламли ва салмоқли ишлар амалга оширилиши натижасида 2018 йилда компания томонидан 17,0 млрд. сўм суғурта мукофотлари жамланди.  Бу 2017 йилги 12,3 млрд. сўмга нисбатан 138,2 % га кўп демакдир ва ушбу йўналишда фаолият юритаётган суғурталовчилар ўртасида ҳам компаниямиз 30% дан ортиқ улуш билан 2-ўринни эгалламоқда.

 «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJга 2018 йилда мижозлардан жами  9 179 та аризалар келиб тушган бўлиб, шулар бўйича 30,7 млрд. сўм суғурта тўловлари амалга оширилди. Суғурта тўловлари ҳажми 2017 йилга нисбатан 120,3 фоизга ёки 5,2 млрд. сўмга ошган.

 Компания томонидан амалга оширилаётган суғурта қопламаларининг асосий қисми мажбурий суғурта турлари, яъни Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ва Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича келиб тушган суғурта даъволарига тўғри келмоқда.

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича 2018 йилда 2 627 та суғурта даъволари кўриб чиқилиб, улар бўйича 7,7 млрд. сўмдан ортиқ суғурта қопламалари тўланган.  Ушбу рақам 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 30,6 фоизга кўп дегани.

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ҳисобот даврида, яъни 2018 йилда 12,0 млрд. сўмга яқин суғурта қопламалари амалга оширилган ва бу ўтган йилда амалга оширилган суғурта қопламаларига нисбатан 10 фоизга кўп демакдир.

Шахсий суғурта турлари бўйича ҳам суғурта қопламалари сони ва миқдорининг ошиши кузатилмоқда. 2018 йилда шахсий суғурта шартномалари бўйича 5 600 га яқин мурожаатлар юзасидан 3,7 млрд. сўмдан ортиқ суғурта қопламалари амалга оширилиб, ушбу кўрсатгич 2017 йилга нисбатан 2 баробарга ошди. Жумладан, бахтсиз ходисалардан суғурта қилиш бўйича тўловлар деярли 3 мартага ошди ва 1,0 млрд. сўмни ташкил этди, чет элга чиқувчиларни суғурта қилиш бўйича суғурта тўловлари 4 мартага ошди ва 412,6 млн. сўмни ташкил этди. Хозирда  оммалашиб бораётган тиббий суғурта бўйича 4411 мурожаат келиб тушиб улар бўйича 2,2 млрд. сўм миқдорида суғурта қопламалари амалга оширилди ва бу ўтган йилга нисбатан амалга оширилган суғурта қопламаларидан 2 баробар кўп.

  Маълумки, миллий иқтисодиётда давлат улушини қисқартириб акциядорларни иқтисодиётга кенг жалб этишга, замонавий корпоратив бошқарувни амалиётда кенг қўллашга алоҳида эътибор билан қаралмоқда. «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ ҳам акциядорлари сафини 600 дан ортиқ юридик ва жисмоний шахслар ҳисобига кенгайтирди. Компания устав капиталини эса 500 млн. сўмдан қарийб 33 млрд. сўмга етказди. Муассасанинг асосий акциядорлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, ЎР ТИФ Миллий банки, «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК, «Олмалик кон-металлургия комбинати» АЖ ва бошқаларни ташкил этмоқда.

 «SAIPRO» ахборот-рейтинг агентлиги «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ нинг «uzA++» (энг юқори молиявий кўрсаткич) рейтингини тасдиқлади.

Ўзбекистон суғурта бозорида фаолият юритаётган 30 дан ортиқ суғурта компанияларидан иккитаси халқаро рейтингга эга бўлса, шундан биттаси - «KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJдир. Fitch Ratings халқаро нуфузли рейтинг агентлиги «KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ рейтингини «В+»дан «ВВ-» га ошириб, унинг истиқболини «Барқарор» дея баҳолади.

Рейтингларнинг тасдиқланиши  компания учун янги маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб этиш, халқаро молия институтлари билан истиқболли ҳамкорлик алоқалари кўламини янада кенгайтиришга имкон яратади.

  «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ суғурта шартномалари бўйича ўз мижозлари олдида қабул қилган мажбуриятларини ўз вақтида ва сифатли бажаришга масъулият билан қараб, хар томонлама манфаатли, сифатли хизмат кўрсатишда давом этмоқда.


Биз билан боғланиш -->