Asosiy menu

20.03.2019 - “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” АJ Наврўз айёми арафасида байрамона акция ўтказмоқда >>> | 20.03.2019 - Наврўзи олам муборак! >>> | 19.03.2019 - «KAFOLAT sugʻurta kompaniyasi» AJ раҳбарияти Лондонда Ллойдс вакиллари билан учрашди >>>

“KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” АJ Чирчиқ шаҳар ёшлар иттифоқи фаоллари билан учрашув ўтказди

        Жорий йилнинг 6 март куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ёшлар иттифоқи фаоллари билан «Суғурта – ҳаётий зарурат!» мавзусида учрашув ташкил этилди.

                                Тадбирда «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» АJ Бошқаруви мутахассислари, компаниянинг Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар  бўлими ходимлари ҳамда Ёшлар  иттифоқининг Чирчиқ шаҳар бошланғич ташкилот етакчилари, «Ёшлар келажагимиз» жамғармаси томонидан имтиёзли кредит олаётган тадбиркор ёшлар иштирок этишди.

Учрашувни ўтказишдан кўзланган мақсад - 2017 йил 9 октябрдаги «Кафолат суғурта компанияси» акциядорлик жамияти фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-3317-сонли Қарори ижросини таъминлаш, ёшлар ўртасида суғурта маданиятини ошириш,  иштирокчиларни жаҳон суғурта бозори ва унда Ўзбекистон суғурта бозори хизматларидан хабардор қилишдан иборат.

Тадбирда «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» АJ Суғурта бўйича директори Акром Шаробиддинов томонидан компаниянинг фаолияти ҳамда суғурта тарихи, суғурта тўғрисидаги қонун, бугунги кунда республикамизда амалда фойдаланиб келинаётган мажбурий, шахсий, мулкий, жавобгарлик суғурта турларини кенг тарғиб қилиш ишлари юзасидан тақдимот намойиш этилди.

          Тақдимот якунида фаол ёшлар ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилиб, ёшларни  қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.

          Учрашув якунида Чирчиқ шаҳар суғурта бўлими ҳамда соҳага қизиққан ёшлар ўртасида  агентлик келишувларини имзолаш бўйича музокаралар олиб борилди.


Манба: Ахборот  хизмати 


Биз билан боғланиш -->