Asosiy menu

20.08.2019 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ раҳбарияти Сирдарё вилоятида сайёр учрашув ўтказди >>> | 19.08.2019 - Яна бир Ҳалқаро олийгоҳ Ўзбекистонда ўқув маркази очиш ниятида >>> | 16.08.2019 - Матбуот биз ҳақимизда! >>>

«KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJда «КАФОЛАТ ЭЪТИРОФИ» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди

«KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJнинг миллий суғурта бозоридаги рақобатбардошлигини таъминлаш, ишончли, мустаҳкам, профессионал ва динамик тарзда ривожланиб борувчи Компания механизмини яратиш ва ривожлантириб бориш, компанияда мотивацион муҳитни яратиш мақсадида компания Бошқаруви томонидан «КАФОЛАТ ЭЪТИРОФИ» танловини ўтказиш анъанага айланган.

 Хар йил якунлари бўйича  Компанияда фаолият юритган штат ходимлари ва суғурта агентлари меҳнатини муносиб тақдирлаш мақсадида ўтказиладиган ушбу тадбирда қатор номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, эътироф этилади.

 2018 йил якунлари бўйича қуйидаги номинациялар бўйича ғолиблар эътироф этилди:

 

I - НОМИНАЦИЯ. Ҳар бир филиалнинг энг яхши бўлинмаси (бўлим ёки суғурта маркази):

Коракалпогистон Республикаси филиалидан -  Тўрткўл-Элликқалъа туманлараро бўлими.

Андижон вилояти филиали – Бўз туман суғурта маркази.

Бухоро вилояти филиали - Ғиждувон туман бўлими.

Жиззах вилояти филиали - Жиззах шаҳар бўлими.

Кашкадарё вилояти филиали - Ғузор туман бўлими.

Навоий вилояти филиали - Навоий шаҳар бўлими.

Наманган вилояти филиали - Поп туман суғурта маркази.

Самарканд вилояти филиали - Мароқанд суғурта маркази.

Сурхондарё вилояти филиали – Сариосиё туман суғурта маркази.

Сирдарё вилояти филиали – Ширин шаҳар сугурта маркази.

Тошкент вилояти филиали - Ангрен шаҳар бўлими.

Фаргона вилояти филиали – Фарғона шаҳар бўлими.

Хоразм вилояти филиали - Хива шахар бўлими.

Тошкент шаҳар филиали - Мирзо Улуғбек туман бўлими.

Андеррайтинг маркази филиали - Янгийўл шаҳар бўлими.

II - НОМИНАЦИЯ. Компания ривожига қўшган муносиб хиссаси учун:

Норпўлатов Абдуқодир Шопўлатович - Қашқадарё вилояти филиали собиқ директори.

III - НОМИНАЦИЯ. Йилнинг энг яхши инновацион ғояси:

Ахмедов Азиз Ахмаджанович - "KAFOLAT HAYOT" МЧЖ СК бош директори ўринбосари.

IV - НОМИНАЦИЯ. Йилнинг энг яхши бухгалтери:

Менгнаров Кахрамон Комилович - Бош бухгалтер, Сурхондарё вилояти филиали.

V - НОМИНАЦИЯ. Йилнинг энг яхши суғурта агенти:

Халмирзаев Санжар Кахраманович – Тошкент вилояти филиали суғурта агенти.

VI - НОМИНАЦИЯ. Янги суғурта турларини амалиётга жорий этишдаги энг фаол бўлинма:

Поп туман суғурта маркази, Наманган вилояти филиали.

VII - НОМИНАЦИЯ. Суғурта даъволарини кўриб чиқишда йилнинг энг яхши мутахассиси:

Абдувахабова Малика Яшиновна - Тиббий бўлим менежери, "MY ASSIST" МЧЖ.

VШ - НОМИНАЦИЯ. Йилнинг энг яхши суғурта мутахассиси:

Сиддиқов Ойбек Комилович - Андижон вилояти филиали менежери.

IХ - НОМИНАЦИЯ. Йилнинг энг яхши суғурта маркази:

Мароқанд суғурта маркази – Самарқанд вилояти филиали

Х - НОМИНАЦИЯ. Йилнинг энг яхши бўлими:

Фарғона шаҳар бўлими - Фарғона вилояти филиали.

ХI - НОМИНАЦИЯ. Йилнинг энг яхши филиали:

Бухоро вилояти филиали ғолиб деб эълон қилиниб, «КАФОЛАТ ЭЪТИРОФИ» ғолиби тақдирномаси билан тақдирланди.


Манба: Ахборот  хизмати


Биз билан боғланиш -->