Asosiy menu

07.02.2019 - «KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJда «КАФОЛАТ ЭЪТИРОФИ» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди >>> | 02.02.2019 - «KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ рахбарияти Сурхондарё вилоятида сайёр қабул ўтказди >>> | 31.01.2019 - "KAFOLAT sug'urta kompaniyasi"AJ Сурхондарё вилоятида суғурта тарғиботи акциясини ўтказди >>>

«KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ рахбарияти Сурхондарё вилоятида сайёр қабул ўтказди

«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли, корхона ва ташкилотлар ўртасида суғурта хизматларини кенгроқ тарғиб этиш мақсадида «KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ мунтазам равишда аҳоли, маҳаллалар, корхона ва ташкилотлар вакиллари билан мулоқотлар, учрашувлар, давра суҳбатлари ҳамда семинарлар ташкил этмоқда.

Компания раҳбарияти томонидан ўтказилган навбатдаги сайёр учрашув 2019 йил 1 февралда компаниянинг Сурхондарё вилояти Денов шаҳар бўлимида бўлиб ўтди. 

Тадбирда «KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ Бошқаруви раиси бошчилигидаги компания ходимлари фуқаролар билан учрашуви чоғида уларни қийнаётган масалалар ва муаммолар, компания томонидан тақдим этилаётган мажбурий ва ихтиёрий суғурта хизматлари, ПҚ 3317-сонли Қарорнинг бажарилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритди.

Учрашувда фуқаролар,  тадбиркорлар, МФЙ раислари, фермерлар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари қатнашиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

Сайёр учрашувлар бошқа вилоятларда ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Манба: Ахборот  хизмати 

Биз билан боғланиш -->