Asosiy menu

21.10.2019 - 21 октябрь - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун >>> | 19.10.2019 - «KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ футбол мусобақасида иштирок этмоқда >>> | 18.10.2019 - Пахта 2019! >>>

"KAFOLAT sug'urta kompaniyasi"AJ Сурхондарё вилоятида суғурта тарғиботи акциясини ўтказди

2019 йил 31 январда "KAFOLAT sug'urta kompaniyasi"AJ томонидан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри 52 дарёпорти сайлов округи ҳудудида жойлашган маҳаллалар аҳолиси иштирокида учрашув ташкил этилди.

Тадбирда компания раҳбарияти, ходимлари, Термиз шаҳар хокимлиги вакиллари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда фуқаролар иштирок этди.

Учрашув чоғида суғуртанинг мақсад ва вазифалари, афзалликлари, ихтиёрий ва мажбурий суғурта хизматлари, аҳолини бахтсиз ҳодисалардан, инфекцион касалликлардан суғурталаш, аҳоли мол-мулкини суғурталаш турлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Тадбир якунида кам таъминланган оилаларга бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш полислари ва компания эсдалик совғалари топширилди.


Манба: Ахборот  хизмати