Asosiy menu

12.11.2018 - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг “KAFOLAT sug’urta kompaniyasi” АJдаги Етакчилар кенгашининг ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди >>> | 09.11.2018 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ нинг Андижон вилоят филиали энг фаол суғурта агентларини велосипед билан тақдирлади >>> | 07.11.2018 - «КAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Бош келишув ижросини таъминлаш мақсадида компаниянинг худудий филиалларида учрашувлар ўтказилмоқда >>>

«КAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Бош келишув ижросини таъминлаш мақсадида компаниянинг худудий филиалларида учрашувлар ўтказилмоқда

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан, ҳафтанинг хар чоршанба куни «Ёнғинлар профилактикаси куни» деб белгиланганлиги сабабли, Тошкент шаҳар ва Қорақалпоғистон Республикаси ИИББ ЁХБ ходимлари томонидан аҳоли ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишлари ўтказилишида «КAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ Тошкент шаҳар ҳамда  Қорақалпоғистон Республикаси филиаллари ва бўлимлари ходимлари иштирок этишди.

        Ҳамкорликдаги ишлар компаниянинг барча ҳудудий бўлинмаларида ўтказилиши кўзда тутилган бўлиб,  унда аҳоли ўртасида суғурта маданиятини янада юксалтириш, давлатимиз томонидан суғурта соҳасида яратилган имкониятлар, фуқароларимизга суғурта маҳсулотлари билан суғуртавий химоясини таъминлаш ҳамда улар ўртасида бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш, бахтсиз ҳодисалар натижасида уларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етиши ҳамда уларга тегишли бўлган мол-мулк, иншоатларига етказиладиган зарарларни суғурта компанияси томонидан тўлаб берилиши, шу билан бирга кўп содир бўладиган зарарлар натижасида молиявий йўқотилишлардан ҳимоялаш йўллари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш ҳамда фуқароларнинг талаб ва истакларини қондира оладиган суғуртанинг янги йўналишлари каби мавзуларда мулоқот ўтказилади.

    Бугунги кунда суғуртанинг аҳамияти, аҳоли ўртасида фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи,  мол-мулкини ёнғиндан суғурталаш инсонларнинг моддий манфаатини ҳимоялаш билан боғлиқлиги тушунтирилди, суғурта турлари бўйича реклама ва тарғибот материаллари (буклет, флаер, қўлланма) ёнғинга қарши мавзуга бағишланган кўргазмали ташвиқот материаллари тарқатилди ва сотиб олиш истаги билан мурожаат этган фуқароларга жисмоний шахсларнинг мол-мулкини суғурта қилиш ва аҳолини бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш полислари тақдим этилди. 

       Аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи, давлат мулки, жисмоний ва юридик шахслар мулкини ёнғиндан ҳимоялаш борасида суғурта  хизматлари кўлами ва  қамровини янада кенгайтириш, компания ходимлари ёки суғурта агентлари ёнғин ҳавфсизлиги бошқармаси ходимлари   билан   биргаликда аҳоли яшаш жойларида, корхона ва ташкилотларда ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида ёнғинни олдини олиш тадбирларида мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари тушунтириб ўтилди.

       Тадбир сўнгида корхона, ташкилот ходимлари ва фуқароларнинг  қизиқтирган барча саволларига жавоб бериб ўтилди.

       
      Манба: Ахборот  хизмати 

 

 

Биз билан боғланиш -->