Asosiy menu

20.03.2019 - “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” АJ Наврўз айёми арафасида байрамона акция ўтказмоқда >>> | 20.03.2019 - Наврўзи олам муборак! >>> | 19.03.2019 - «KAFOLAT sugʻurta kompaniyasi» AJ раҳбарияти Лондонда Ллойдс вакиллари билан учрашди >>>

Fitch Ratings Халқаро рейтинг агентлиги “КАФОЛАТ суғурта компанияси” AЖ фаолиятининг “В+” даражасидаги рейтингини тасдиқлади

Fitch ratings Халқаро рейтинг агентлиги «КАФОЛАТ суғурта компанияси» AЖнинг халқаро молиявий рейтингини «барқарор» истиқболи билан В+ даражасида тасдиқлади.

Халқаро рейтинг агентлиги томонидан тасдиқланган рейтинг баҳоси компаниянинг авваламбор юқори молиявий салоҳияти ва фаолияти барқарорлигидан далолат беради. Капитал етарлилигининг кўрсаткичи яхши ҳолатда эканини, активлари сифати, фойда олишнинг кўрсаткичлари юқори эканини, Ўзбекистон суғурта бозорини кенгайтиришга қўшаётган улуши ошиб бораётганини тасдиқлайди.

 Шунингдек, халқаро рейтинг агентлиги баҳосининг тасдиқланиши «КАФОЛАТ суғурта компанияси» AЖ учун янги хорижий инвестицияларни жалб этиш, халқаро молия институтлари билан истиқболли ҳамкорлик алоқалари кўламини янада кенгайтириш ҳамда компания мижозлари ишончини оширишга имкон яратади.



Биз билан боғланиш -->