Asosiy menu

14.08.2018 - “KAFOLAT sug'urta kompaniyasi” АJ ёнғин ҳавфсизлиги ходимлари учун семинар ўтказди >>> | 13.08.2018 - «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» АJ мажбурий суғурта турлари бўйича семинар ўтказди >>> | 10.08.2018 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ рахбарияти сайёр қабуллар ўтказмоқда >>>

«Кафолат суғурта компанияси» АЖ мол-мулкни ёнғиндан суғурталаш бўйича аҳоли ўртасида тарғибот ўтказмоқда

            Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги 3317-сонли «Кафолат суғурта компанияси» акциядорлик жамияти фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида  2018 йил 6 июлда компания ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин ҳавфсизлиги бош бошқармаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Бош келишув имзоланган.

Ушбу ҳужжатга кўра аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи, давлат мулки, жисмоний ва юридик шахслар мулкини ёнғиндан ҳимоялаш борасида суғурта  хизматлари кўлами ва  қамровини янада кенгайтириш, компания ходимлари ёки суғурта агентлари ёнғин ҳавфсизлиги бошқармаси ходимлари билан биргаликда аҳоли яшаш жойларида, корхона ва ташкилотларда ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида ёнғинни олдини олиш тадбирларида мажбурий ва ихтиёрий суғурта турларини тарғиб этиш кўзда тутилган.

Шундай тадбирлардан бири куни кеча пойтахтимизнинг Сергели тумани, Янги Сергели кўчасида жойлашган Makro супермаркети олдидаги майдонда ташкил этилди.

Мазкур тадбирда ёнғин ҳавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан ёнғин ўчириш техникаларининг намойиши, жанговар ҳатти-ҳаракатлари, ёнғин ўчириш амалий спорти бўйича ходимлари, шунингдек, ёш ёнғин ўчирувчиларнинг кўргазмали чиқишлари фуқароларимизга намойиш этилди.

Учрашувда «Кафолат суғурта компанияси» АЖ ходимлари иштирок этиб, ахолига ўзларига тегишли мол-мулкларини ёнғин, табиий офат ва зарардан, қолаверса оила аьзоларини бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш бўйича  маьлумотлар бердилар.


Манба: Ахборот  хизмати 

Биз билан боғланиш -->