Asosiy menu

13.07.2018 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖнинг Андижон вилояти филиалида кутубхона ташкил этилди >>> | 07.07.2018 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ Ўзбекистон Савдо саноат палатаси билан ҳамкорликни кучайтирмоқда >>> | 05.07.2018 - «KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJ нинг мажбурий суғурта турлари бўйича фаолиятига назар >>>

“Кафолат суғурта компанияси” АЖ Ўзбекистон Савдо саноат палатаси билан ҳамкорликни кучайтирмоқда

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил  9 октябрдаги ПҚ-3317-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Савдо саноат палатаси билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида келишув тузилган эди.

Палатанинг республика ҳудудлари таркибидаги тадбиркорликка кўмаклашиш марказларида «Кафолат суғурта компанияси» АЖ суғурта хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида Палата вакиллари билан 2018 йил 29 июнь куни учрашув ташкил этилди.

Жорий йилнинг 6 июль куни Ўзбекистон Савдо саноат палатасида компания ва палатанинг ҳудудлардаги филиаллар раҳбарлари иштирокида ҳамкорлик ишларини йўлга қўйишга бағишланган видеоконференц алоқа тарзида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда келажакдаги ҳамкорлик ҳамда компания томонидан тақдим этилаётган мажбурий ва ихтиёрий суғурта хизматларини, тадбиркорлар учун ишлаб чиқилган суғурта турларини жойлардаги тадбиркорликка кўмаклашиш марказларида сотишни йўлга қўйиш хусусида келишиб олинди.


Манба: Ахборот  хизмати  


 

Биз билан боғланиш -->