Asosiy menu

17.09.2018 - «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» АJ вилоятларда мажбурий суғурта турлари бўйича семинар ўтказмоқда >>> | 15.09.2018 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ да ёшлар билан учрашув ташкил этилди >>> | 14.09.2018 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ да кутубхона ташкил этилди >>>

«Кафолат суғурта компанияси» АЖ меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун «Болаларнинг бегонаси бўлмайди” номли тадбир ўтказди

        Болалар хаётимизни қуёш каби мунаввар этишади. Уларнинг кўзларига боқиб,  қалбларидаги меҳрни хис қилиш мумкин. Эътиборлиси эса атрофдагиларга улашаётган ана шу меҳри эвазига, бола хеч нарса сўрамайди. Унга кўрсатилаётган эътибор эса бола қалбида бир умрга мухрланади. Шу мақсадда Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган 30-сонли меҳрибонлик уйида байрам тадбири ташкил этилди.

«Кафолат суғурта компанияси» АЖ Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи етакчилар кенгаши фаоллари болажонларга завқ ва қувонч улашиш  ҳамда «Болаларнинг бегонаси бўлмайди» номли тадбирни кўтаринки рухда ўтказиш мақсадида, компания жамоасини ҳам ушбу ҳайрли ишга жалб этишди. Қувноқ ва мароқли ўтган тадбирда 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болажонлар куй ва қўшиқ садолари остида рақсга тушишди. Тадбирда Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова қатнашди. Шу билан бирга, Яшнобод туманида жойлашган маданият уйи ўқувчилари ва тадбирга ташриф буюрган элимиз ардоғидаги таниқли санъаткорлар ҳам меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари қувончига шерик бўлишди.

Айниқса, меҳрибонлик уйида тарбияланаётган жажжи болажонлар ҳам ўз саҳна чиқишлари ва рақсларини намойиш этиш орқали тадбирга янада кўрк қўшишди. Тадбир давомида компания томонидан болажонларга турли совғалар тақдим этилди.

«Болаларнинг бегонаси бўлмайди» номли тадбирни ўтказишдан асосий мақсад - болажонларимизнинг ҳар томонлама соғлом, ақлли, ҳаётдан завқ олиб, жажжи қалблари қувончу шодликка тўлиб,  маданий ва маънавий етук бўлиб вояга етишлари учун оз бўлсада ўз ҳиссамизни қўшиш орқали меҳримизни улашиб, уларнинг ҳурсандчиликларига эришишдир.


Манба: Ахборот  хизмати

 

Биз билан боғланиш -->