Asosiy menu

17.12.2018 - «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» АJда суғурта агентлари учун ўқув семинари ташкил этилди >>> | 14.12.2018 - «Kafolat sug’urta kompaniyasi» AJ халқаро ҳамкорлик географиясини кенгайтирмоқда >>> | 10.12.2018 - ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНА БИР БЎҒИНИ >>>

Аҳолини бахтсиз ҳодисалардан ва юқумли касалликлардан суғурта қилиш

Суғурта Сизнинг фаровонлигингиз ва манфаатингиз учун хизмат қилади.

Одамларнинг яхши яшаши учун қулай шароит яратиш, зарур ҳаётий воситаларга бўлган эҳтиёжини тўла қондириш, иш билан таъминлаш — демографик ўсиш суръати юқори бўлган мамлакатлар олдида турган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Тадбиркорлик, савдо ва маиший хизматлар кенг ривожланиб, аҳоли турмуш даражаси ошиб бормоқда.

Шу ўринда, фуқароларимиз учун суғурта турлари ҳақида батафсил маълумот бериб боришни лозим деб топдик.

Хозирда Республикада 27 та суғурта компанияси фаолият олиб бормоқда. Шулардан 23 таси умумий суғурта, 4 таси ҳаёт суғуртаси билан шуғулланади.

  «Кафолат суғурта компанияси» АЖ мамлакатимизнинг етакчи суғурта компаниялари  қаторидан жой олган бўлиб, бутун республика бўйлаб 200 дан ортиқ  филиаллар, бўлим ва суғурта марказларини ўз ичига олади. Ҳозирги кунда компания томонидан 100 дан ортиқ суғурта хизматлари тақдим этилмоқда.

Бугун «Аҳолини бахтсиз ҳодисалардан ва юқумли касалликлардан суғурта қилиш» тури ҳақида фикр юритамиз.......

 «Аҳолини бахтсиз ҳодисалардан ва юқумли касалликлардан суғурта қилиш» тури умумий суғурталаш тармоғининг 1 ва 2-класси доирасида ишлаб чиқилган бўлиб, аҳолини бахтсиз ҳодисалардан ва юқумли касалликлардан суғурта қилишни назарда тутади.

Ушбу суғурта турида суғурта объекти бўлиб суғурталанган шахснинг хаёти ва соғлиги билан боғлиқ бўлган мулкий манфаатлари ҳисобланади.

 Ушбу суғурта полисига асосан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган, Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат қилувчи чет эл фуқаролари бўлган ва фуқаролиги бўлмаган шахслар суғурталанади.

Ушбу суғурта турини ҳарид қилишингиз учун суғурта агентларга, компаниямиз офисларига ёки онлайн сотиб олиш учун www.kafolat.uz сайтига  мурожаат қилишингиз лозим.

Масалан: «Кафолат суғурта компанияси» АЖ да «Аҳолини бахтсиз ҳодисалардан ва юқумли касалликлардан суғурта қилиш» бўйича 2 000 000 сўмга ўзингизни ёки яқинларингизни суғурта қилдирсангиз 12 000 сўм суғурта мукофоти тўлайсиз. Эслатиб ўтамиз: суғурта полиси бир йил муддатга берилади ва компания Сиз тўлаган 12 000 сўмга 2 000 000 сўм жавобгарлик олиб боради.

Сиз битта полиснинг  ўзида ҳам бахтсиз ходисалардан, ҳам юқумли касалликлардан суғурта қилиш имконига эга бўласиз.

Агар, 3 000 000 сўмга суғурта қилдирсангиз 18 000 сўм суғурта мукофоти тўланади...., 5 000 000 сўмга 30 000 сўм суғурта мукофоти тўланади....

Суғурта қилдирганингиздан сўнг суғурта агентидан «Суғурта полисини» олишни унутманг. Суғурта мукофотини тўлаганингиздан сўнг суғурта агенти (суғурта компанияси вакили) томонидан «Суғурта полиси» тақдим этилиши шарт.

Қуйидаги бахтсиз ходисалар суғурта ҳодисалари деб тан олинади, яъни қуйидагилар содир бўлганда, суғурта компанияси Сизга суғурта тўловини тўлаб беради::

а) заҳарли ўсимликлар, кимёвий моддалар, дори-дармонлар, сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларидан (озиқ-овқат токсикоинфекцияси - сальмонеллёз, ичбуруғ ва ҳоказолардан ташқари) тасодифан кучли заҳарланиш, суяк чиқиши ёки синиши (патологик суяк синиши бундан мустасно), куйиш, совуқ уриши, электр токи уриши, қисилиб қолиш, кана энцефалити (кана энцефаломиелити) ёки полиомелит билан касалланиш (башарти бу ҳодисалар суғурта амалда бўлган даврда юз берган бўлса) натижасида Суғурталанган шахснинг саломатлиги турғун бузилиши, яъни шикастланган  орган  ишининг бузилиши;

б) шикастланган аъзонинг иши бузилишига сабаб бўлмаган суяк чиқиши, синиши, мушак, пай, пайчанинг буткул узилиши, ички органларнинг шикастланиши, юзнинг юмшоқ тўқималари куйиб, жароҳатланиб ёки совуқ уриб косметик жиҳатдан сезиларли даражада чандиқлар ёхуд пигмент доғлари ҳосил бўлиши, бош мия чайқалиши, шунингдек тана ва оёқ-қўлларнинг юмшоқ тўқималари шикастланиб анча катта чандиқлар ёки кенг пигмент доғлари юзага келиши,  тишларнинг  тушиб  кетиши,  қулоқ  пардасининг  эшитиш  қобилияти  пасайишига олиб  келмайдиган даражада тешилиши, кўзнинг кўриш қобилияти пасайишига олиб келмайдиган даражада чуқур жароҳатланиши натижасида соғлиқнинг бузилиши;

в) Суғурталанган шахснинг «а» кичик бандда кўрсатилган сабаблар туфайли ва нафас олиш йўлларига тасодифан бегона нарса кириб қолиши, чўкиш, анафилактик шок, иссиқ уриши, организмнинг ҳаддан ташқари совиб кетиши натижасида вафот этиши  (шамоллаш  касалликларидан  вафот этиши бундан мустасно).

Қуйидаги юқумли касалликлар суғурта ҳодисалари деб тан олинади ва суғурта ҳодисалари бўйича қуйида кўрсатилган жадвал асосида  суғурта пулига нисбатан фоиз миқдорида суғурта қопламалари амалга оширилади:

Юқоридаги холатлар юзага келганда «суғурта ходисаси» деб тан олинади ва кўрсатилган фоизлар миқдорида суғурта қопламаси тўланади.

Масалан:«Кафолат суғурта компанияси»АЖ да «Аҳолини бахтсиз ҳодисалардан ва юқумли касалликлардан суғурта қилиш» бўйича 12 000 сўм суғурта мукофоти тўлаб 2 000 000 сўмга ўзингизни суғурта қилдиргансиз. Полис бир йил муддатга берилади. Ушбу суғурта полиси амалда бўлган вақт мобайнида А туридаги вирусли гепатит касаллигига чалинган бўлсангиз – компанияга мурожаат этиб керакли ҳужжатларни тақдим этганингиздан сўнг, компания юқорида кўрсатилган рўйхатга кўра Сизга 600 000 сўм тўлаб беради, яъни 2 000 000 сўмнинг 30%ни. Агар ўткир полиомиелит касаллигига чалинган бўлсангиз компания 2000 000 сўм тўлаб беради, яъни суғурта пулининг 100 %ни.

«Суғурта ходисаси» содир бўлган холатда, суғурта полисида кўрсатилган телефон рақамларга мурожаат қилиб, кўрсатилган манзилдаги суғурта компанияси бўлимига ёки суғурта марказига:

а) Ёзма ариза;

б) суғурта полисининг нусхаси;

в) тиббиёт муассасаси томонидан берилган тиббий маълумотнома ва/ёки касаллик тарихидан кўчирма;

г) рентген фотосуратлари (суяк жароҳатларида);

д) суғурта пулини олувчи шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади.

Кўрсатиб ўтилган  ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг иш суғурта компанияси томонидан 15 кунгача бўлган муддатда кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинади ва 5 банк куни мобайнида суғурта қопламаси мижознинг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.

Ўзингизни ва яқинларингизни «Аҳолини бахтсиз ҳодисалардан ва юқумли касалликлардан суғурта қилиш» тури бўйича суғурта қилдиринг. Нохуш холатга тушиб қолганингизда «Кафолат суғурта компанияси» АЖ Сизга ёрдам беради!!!

Компания суғурта хизматлари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишни истайсизми?

https://t.me/kafolat_sugurta телеграмм каналимизга аъзо бўлинг;

/ сайтимизга киринг, кузатинг, «Кафолат суғурта компанияси» АЖ фаолиятидан хабардор бўлинг;

https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.inha.ismatov.qudratillo.kafolatinsurance  мобил иловасини юклаб олинг ва 20га яқин турдаги суғурта хизматларимизни интернет орқали харид қилинг;

71-202-20-02 рақамли 24 соат мобайнида ишлайдиган Сall centerга мурожаат қилинг ва қизиқтирган саволларингизга жавоб олинг.

Биз – Сиз ва яқинларингиз учун қайғурамиз.

Биз билан боғланиш -->