Asosiy menu

19.06.2018 - Аҳолини суғуртавий ҳимоялаш – долзарб вазифа >>> | 13.06.2018 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ Бошқарувида кутубхона ташкил этилди >>> | 07.06.2018 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖда сифат менеджменти Сертификатига мувофиқлик текшируви ўтказилмоқда >>>

"Kafolat Sug’urta Kompaniyasi" AJ - Ўзбекистон капитал бозорида энг яхшиси

"KAFOLAT" sug'urta kompaniyasi" AJ  2017 йил фаолияти якунларига кўра "Ўзбекистон капитал бозорида энг яхши" ҳар йилги танловининг "Энг яхши корпоратив бошқарув" номинацияси бўйича Республика акциядорлик жамиятлари ўртасида ғолиб бўлди.

"Ўзбекистон капитал бозорида энг яхши" ҳар йили ўтказиладиган танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сонли «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув усулларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  Фармонига мувофиқ ўтказилади.

Ушбу йиллик танловни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад - молиявий саводхонликни ошириш, корпоратив бошқарув ва бизнес этикасини яхшилаш, фонд бозорида соғлом рақобат мухитини таъминлаш, шунингдек, молиявий хизматлар сифатини яхшилаш ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар савдосининг ошкоралигини таъминлаш, бозор нархларини яхшилаш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ҳамда акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш капитал бозорида иқтисодиётга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва эркин маблағлар жалб этишга ёрдам беради.

Манба: Ахборот  хизмати  

Биз билан боғланиш -->