Asosiy menu

12.12.2017 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ Хоразм вилояти филиали янги бинога кўчди >>> | 06.12.2017 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ да оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “Суғуртада замонавий ахборот технологиялари ва мажбурий суғурта турлари” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди >>> | 05.12.2017 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖнинг ходимлари “Ўзбекистон Конституциясига 25-йил” эсдалик нишони билан тақдирландилар >>>

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 9 октябрда "KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар Стратегияси доирасида демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва мамлакатда миллий иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида иқтисодиётда, молия, шу жумладан, суғурта хизматлари бозорида ўзгартиришлар ва ислоҳотлар ўтказиш кўзда тутилган. Бу, ўз навбатида, замонавий суғурта бозори инфратузилмасини ривожлантириш, рақобатни кенгайтириш, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, янги суғурта маҳсулотларини жорий этиш учун шароитлар яратишни назарда тутади. 

Бу республика суғурта бозорининг барча иштирокчиларидан фаолият соҳасининг барча йўналишларида, халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқиш босқичидан тортиб, юқори даражадаги хизмат кўрсатиш ва аҳолининг суғурта тизимига бўлган ишончини оширишгача бўлган фаолият самарадорлигини оширишни талаб этади.

Ҳозирги вақтда республика суғурта бозорида 27 та суғурта компанияси фаолият юритади, шундан 23 таси умумий суғурталаш тармоғида, 4 таси ҳаёт суғуртаси тармоғида фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг устувор тармоқларида фаолият кўрсатувчи корхона ва ташкилотларига ҳамда аҳолига махсус суғурта хизматларини тақдим этаётган «Кафолат суғурта компанияси» АЖ суғурта бозорида алоҳида ўрин тутади.

 Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 9 октябрда "KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

«Кафолат суғурта компанияси» АЖнинг асосий эътибори ҳаётни суғурталаш бўйича ихтисослаштирилган компания, ассистанс компанияси тузиш, саноат корхоналари ва қурилиш объектларини барча таваккалчиликлардан суғурталашни таъминлаш мақсадида замонавий талаблар ва суғурта операциялари бўйича халқаро стандартларга жавоб берадиган махсус суғурта маҳсулотларини тақдим этиш, инвестиция лойиҳаларини суғурталаш, аҳолининг суғурта ва суғурта ташкилотларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш ҳамда суғурта бозорини янада ривожлантиришга қаратилади.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Қарорда «Кафолат суғурта компанияси» АЖнинг қуйидаги энг муҳим фаолият йўналишлари белгиланган:

биринчидан, гаров ва лизинг объектларини зарардан, оловдан ва табиий офатлардан суғурта қилиш, шунингдек мол-мулк, ускуналар ва йўлдаги товарларни ҳамда тадбиркорлик фаолиятини барча хатарлардан суғурта қилиш орқали   тадбиркорлик субъектларига суғурта ҳимоясини тақдим этиш;

 иккинчидан, саноат корхоналари ва иқтисодий соҳалардаги қурилиш объектларини барча таваккалчиликлардан суғурта қилинишини таъминлаш;

 учинчидан, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Давлат дастури доирасида юридик ва жисмоний шахсларга суғурта ҳимоясини тақдим этиш, мамлакатнинг барча ҳудудларида аҳоли қамровини «Маҳалла», «Нуроний» жамғармалари ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи билан биргаликда кенгайтириш;

 тўртинчидан, аҳолини шахсий суғурта, жумладан инфекцион касалликлардан суғурта қилиш бўйича суғуртавий ҳимоясини таъминлаш;

 бешинчидан, ёшлар учун уй-жой қуриш дастурлари бўйича уй-жойларни суғурталаш;

 олтинчидан, янги инновацион суғурта маҳсулотларини яратиш орқали суғурта фаолиятини кенгайтириш;

 еттинчидан, замонавий информацион технологиялардан фойдаланган ҳолда виртуал офислар ва суғурта хизматларини кўрсатишнинг янги каналларини яратиш; онлайн тўловни амалга ошириш имкониятига эга бўлган интернет-магазиндан фойдаланиш орқали суғурта хизматларини умумжахон Интернет тармоғи орқали сотишни ривожлантириш;

Қарорда суғурта хизматлари кўрсатиш сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, онлайн режимда электрон суғурта полисларни сотиш механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш кўзда тутилган. Ушбу жорий этиладиган механизм, айни пайтда амал қилаётган суғурта полисларини қоғозда расмийлаштириш тартиби ўрнини эгаллашга мўлжалланган бўлиб, бу айниқса ахборот-коммуникация технологиялари ривожланаётган даврда долзарбдир.

 саккизинчидан, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда аҳолига суғурта хизматларини кўрсатиш учун кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотларни алмашиш бўйича автоматлаштирилган механизмни яратиш;

 тўққизинчидан, суғурталаш ва қайта суғурталаш соҳасида фаолият юритувчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;

 "KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJга:

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказларида тадбиркорлик субъектларига доимий равишда суғурта полисларини сотиш шахобчаларини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳамкорликда сейсмик жиҳатдан хавфли, сел ва тошқин хавфи бўлган минтақаларда жойлашган фуқароларнинг иншоотлари, турар-жойлари, шахсий мулкини, ишлаб чиқариш ва ижтимоий мақсадларда барпо этилган объектларни суғурталаш ҳамда суғуртанинг афзалликлари тўғрисида аҳоли, корхона ва ташкилотлар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш топширилди.

  Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига аҳоли ўртасида суғуртанинг мақсад ва вазифалари ҳамда аҳамиятини босма ва электрон оммавий ахборот воситалари, жумладан умумжахон Интернет тармоғини жалб қилган ҳолда кенг ёритилиши таъминлаш топширилди. 

 Бошқа чора-тадбирлар қаторида, «Кафолат суғурта компанияси» АЖ ташкилий тузилмасини такомиллаштириш кўзда тутилган, жумладан, жамият тузилмасида, йирик бизнес, халқаро компаниялар ва ташкилотлар билан ишлашга, чакана савдони ривожлантиришга, инновацияларга, таваккалчиликларни бошқаришга ва жамият тизимида ҳудудларни бошқаришга ихтисослашган янги бўлинмалар ташкил қилинади.

Қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорининг амалга оширилиши қуйидагилар учун имконият яратади:

аҳолининг суғурта институтига бўлган ишончини мустахкамлаш ва суғурта бозорини янада ривожлантиришга;

«Кафолат суғурта компанияси» АЖ фаолиятини янада такомиллаштириш, жамият томонидан кўрсатилаётган суғурта хизматлари сифатини ошириш, жамият фаолиятига халқаро талаблар ва стандартларга мувофиқ замонавий корпоратив бошқарув усулларини жорий этишга;

республика иқтисодиётининг устувор тармоқларига сармоялар киритувчи хорижий инвесторлар манфаатларини суғуртавий ҳимоясини таъминлашга;

саноат корхоналари ва қурилиш объектларини суғуртавий ҳимоя билан таъминлашга;

жамиятнинг янги бўлинмаларини ташкил этиш орқали фаолият кўламини кенгайтиришга;

кўрсатилаётган суғурта хизматларининг таннархини камайтиришга;

суғурта мукофотлари тушумини кўпайтириш борасида қўйилган вазифаларни амалга ошириш ва шу орқали табиий ва техноген ҳодисалар туфайли юзага келадиган зарарни қоплаш орқали давлат бюджети харажатларини камайтиришга;

янги иш ўринлари яратишга.

Ушбу лойиҳанинг қабул қилиниши жамият инновацион салоҳиятини шакллантириш механизмини яратади, унинг республика суғурта бозоридаги рақобатбардошлигини оширади.

 

Манба: Ахборот  хизмати 

 

 

Биз билан боғланиш -->