Asosiy menu

16.10.2017 - Фидоийлик! Ташаббускорлик! Самарадорлик! Натижадорлик! >>> | 10.10.2017 - Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 9 октябрда "KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади >>> | 06.10.2017 - "KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ вакиллари "Олтин соябон" жамоатчилик мукофоти ғолиби деб топилди >>>

«KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ нинг 2017 йил I чорак фаолияти якунлари

«KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ да 20 апрель куни ижро этувчи орган (Бошқарув)нинг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда компаниянинг 2017  йил I чорак фаолияти якунлари муҳокама этилди.

Тадбирда компания раҳбари ҳамда ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг жорий йилнинг 3 ойида компания молиявий-иқтисодий ривожланиши прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботлари тингланди. 

2017 йил I чорак якунлари бўйича компания фаолиятининг натижалари танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқилиб, суғурта фаолиятини келгусида янада такомиллаштириш йўллари белгилаб олинди, компания иш режаларига зарур қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Мажлисда яна бир долзарб масала, компания раҳбарияти томонидан юборилаётган  ҳужжатлар, буйруқлар ва топшириқлар самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун ҳар бир суғурта маркази,  суғурта бўлими  бошлиғидан компания раҳбаригача шахсий жавобгарлик ва масъулият кучайтирилишига алоҳида эътибор қаратилди.  

Мажбурий ҳамда ихтиёрий суғурта шартномалари бўйича сугурта мукофотлари  умумий  ҳажми  19,9 млрд. сўмни ташкил этди. Суғурта мукофотлари ҳажмида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 120,5 % ўсиш  суръати таъминланди.

Алоҳида қайд этиш жоизки, компания мажбурий суғурта турлари бўйича хизмат кўрсатишда суғурта бозорида пешқадамлардан ҳисобланади. Ҳусусан, 2017 йил I чорак якунига кўра транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича қарийб 5,7 млрд. сўм суғурта мукофоти жамланди. Ўсиш 120 фоизни ташкил этди.   Бу  суғурта  бозоридаги 20,6 фоиз улушни таъминлади  ва ушбу йўналишда фаолият юритаётган суғурталовчилар ўртасида 2-ўринни эгаллади. 

 

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш бўйича ҳам кенг кўламли ва салмоқли ишлар амалга оширилиши натижасида ҳисобот даврида компания томонидан 2,2 млрд. сўмдан ортиқ суғурта мукофоти тушурилди, бу билан фаолият юритаётган суғурталовчилар ўртасида 51,6 фоиз улушга эга бўлинди   ва ушбу йўналишда фаолият юритаётган суғурталовчилар ўртасида компаниямиз 1-ўринни эгаллади. 

 

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш бўйича компания томонидан 690,0 млн. сўмдан ортиқ суғурта мукофоти тўпланиб, ушбу йўналишда 31,1 фоиз улушга эришилди ва ушбу йўналишда фаолият юритаётган суғурталовчилар ўртасида ҳам компаниямиз 1-ўринни эгаллади. 

 

Ҳисобот даврида қайта суғуртага берилган жавобгарлик 1,8 трлн. сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,1 мартага кўп демакдир. Шу билан бирга кирувчи қайта суғурта қилиш бўйича 3,0 трлн. сўмлик жавобгарлик қайта суғурталашга олинган. Бу ўтган йилги ҳисобот даврига нисбатан 1,2 мартага ортди.

Компаниянинг ҳалқаро Fitch рейтингига эга бўлиши орқали, қайта суғурта йўналишида биринчи маротаба чет элдан кирувчи шартнома имзоланди. 

 

 Компания томонидан ўтган ҳисобот даврида 7,5 млрд. сўмдан ортиқ суғурта қопламалари амалга оширилди. Ўтган йилга нисбатан ўсиш 144% дан ошди. Ҳисобот даврида жами 3 444 та ариза (2 381 та ихтиёрий тиббий сугурта буйича мурожаатларни инобатга олган холда) бўйича суғурта тўловлари амалга оширилган бўлиб, бу ўрта ҳисобда кунига 38-39 та суғурта тўловлари амалга оширилганлигидан далолат бермоқда.

Тўловларнинг асосий қисми иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳамда ихтиёрий тиббий суғурта турларига тўғри келмоқда.

Минтақавий тармоқни кенгайтириш  жисмоний ва юридик шахсларга янада яқинлашиш, уларга қулай суғурта хизматларини кўрсатиш хамда тармок географиясини кенгайтириш мақсадида ҳисобот даврида 3 та янги суғурта маркази ташкил этилди.

Янги бўлинмалар Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл, Андижон вилоятининг Хўжаобод ва Жиззах вилоятнинг Янгиобод туманларида ўз фаолиятини бошлади. Натижада, таркибий бўлинмаларининг умумий сони 194 тага етди.

Компания тизимида ходимларни танлаш, тайёрлаш, малакасини ошириш ва жой-жойига қўйиш масаласига алоҳида эътибор берилмоқда. Чорак давомида компаниянинг 20 нафар ходими махсус курсларда малака оширди.

Кадрлар малакасини оширишнинг янги замонавий усулларидан бири-яъни «Кафолат online» базаси негизида интерактив ўқитиш тизими янада фаоллаштирилди. Видеомулоқот алоқа орқали ўқув машғулотлар давом эттирилмоқда.

Ҳисобот даврида АКТ соҳасида амалга оширилган лойихалар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сонли қарорига асосан, ҳисобот даврида компания расмий веб-сайти

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талаблар асосида тўлиқ янгиланди. Компания АКТ ривожланганлик бўйича максимал 100 баллдан 2016 йилнинг I чораги якуни бўйича 90.8 балл тўплаган бўлса, бу кўрсаткич 2017 йилнинг I чораги якуни бўйича 94.9 баллга етказилиб, республиканинг 116 та турли давлат ташкилотлари рейтингида биринчи ўринда қайд этилди. 

 «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ келгусида ҳам аҳолини, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини суғурталаш масалаларига устувор вазифа сифатида алоҳида эътибор қаратади. Ўз стратегик мақсадидан келиб чиқиб, барча турдаги хўжалик юритувчи субъектларга, аҳолининг барча ижтимоий қатламларига юқори сифатли ҳамда тезкор суғурта хизматларини кўрсатиб, иқтисодиётимизнинг янада ривожланиши, аҳоли турмуш фаровонлигини бунданда ошириш йўлида изчил фаолият олиб боришни мақсад қилиб қўйган.

 

Манба: Ахборот  хизмати

Биз билан боғланиш -->