Asosiy menu

12.12.2017 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ Хоразм вилояти филиали янги бинога кўчди >>> | 06.12.2017 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ да оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “Суғуртада замонавий ахборот технологиялари ва мажбурий суғурта турлари” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди >>> | 05.12.2017 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖнинг ходимлари “Ўзбекистон Конституциясига 25-йил” эсдалик нишони билан тақдирландилар >>>

“KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ «BankЕxpo — 2017» миллий кўргазмасида иштирок этди

12-13 апрель кунлари Тошкентдаги «Кўргазма савдо маркази»да банк хизматлари, ускуналари ва технологиялари миллий кўргазмаси — «BankЕxpo — 2017» бўлиб ўтди.

Кўргазмада Ўзбекистон тижорат банклари, суғурта ва лизинг ташкилотлари иштирок этиб,  ўзларининг мижозларга тақдим этаётган янги маҳсулотлари тақдимотини ўтказдилар.

«KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ ҳам кўргазмада иштирок этиб, иштирокчиларга компания томонидан тақдим этилаётган мажбурий ва ихтиёрий  суғурта хизматларини  таклиф этди.

Банклар аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасида олиб бораётган ишлари, янги технологияларнинг янги имкониятлари билан таништирдилар.

Шунингдек, «Электрон тижорат иштирокчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини амалга ошириш» мавзусида семинар ташкил этилди.

Кўргазма доирасида «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ га тадбирда  иштирок этганлик сертификати топширилди, бундан ташқари  кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳалар бўйича эълон қилинган танлов ғолибларини ҳамда банк мижозлари ва кўргазмага ташриф буюрувчиларни эсдалик совғалари билан тақдирлаш маросимлари бўлиб ўтди.


Манба: Ахборот  хизмати

Биз билан боғланиш -->