Asosiy menu

20.01.2022 - Кредит олувчини бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш >>> | 17.01.2022 - Суғурта Сизнинг фаровонлигингиз ва манфаатингиз учун хизмат қилади >>> | 14.01.2022 - Қадрли ватан ҳимоячилари! >>>

Қадрли ватан ҳимоячилари!

14 январь-Ватан ҳимоячилари куни!

Юрт ўғлонлари, Сизни  "КАФОЛАТ суғурта компанияси" АЖ номидан "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги" ҳамда 14 январь "Ватан ҳимоячилари куни" билан самимий муборакбод этамиз.

Миллий армиямизнинг сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш, мамлакатимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш ҳамда ватандошларимизнинг осойишта ҳаётини кафолатлашда алоҳида ўрни бор. 

Ҳар бир аскар ва офицер қалбида миллий ғурур ва ифтихор туйғулари жўш уриб, улар Ватанимизнинг шонли тарихи, аждодларимизнинг мислсиз қаҳрамонликларидан куч оладилар.    

Бунёдкор халқимизнинг барча орзу-умидлари амалга ошсин, осмонимиз мусаффо, тинчлигимиз мустаҳкам бўлсин! 


Биз билан боғланиш