Asosiy menu

02.08.2021 - Биласизми? >>> | 30.07.2021 - 30 июль — “Халқлар дўстлиги куни” >>> | 29.07.2021 - Тадбиркорлик субъектлари учун ишончли суғурта ҳимояси >>>

«KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ Хоразм вилояти филиали фаолияти хусусида пресс-тур ташкил этди

«KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ томонидан Хоразм вилояти филиали ҳамда бўлинмалари фаолияти хусусида навбатдаги пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-тур Хоразм вилояти филиалининг Хива туман бўлимида бошланиб,   аҳоли ва ташкилотларга тақдим этиб келинаётган сифатли ва тезкор суғурта хизматлари хусусида ташриф буюрган мижозлар ва оммавий ахборот воситаларига маълумот берилди. Медиа-тур давомида журналистлар бўлимнинг жорий фаолияти, ходимларнинг малакали хизматлари, суғурта турлари, суғурта қопламаси, суғурта ходисаси рўй берганда мижознинг ҳатти-ҳаракатлари, автосуғурта, чэт элга чиқувчиларни суғурталаш, бахтсиз ҳодиса ёки юқумли касалликлардан суғурталаш каби ҳамда турли масалаларда келаётган мижозларга кўрсатилаётган хизматлар, суғурта полисини расмийлаштириш жараёни билан танишишди.  

Куннинг икинчи ярмида бўлинма ходимлари билан тумандаги бир қатор кам таъминланган оилалар холидан хабар олинди.

Медиа-турнинг иккинчи куни компаниянинг Хоразм вилояти филиалида кўргазмали тақдимот кўринишида бўлиб ўтди. Тадбирни компания Бошқарувининг Ахборот хизмати раҳбари (матбуот котиби-Бошқарув раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси) Н.Бахадирханова ҳамда компаниянинг Хоразм вилояти филиали директори Б.Ибодуллаевлар кириш сўзи билан очиб бериб, мазмунли тарзда олиб бордилар.

Тадбир кўргазмали тақдимот ва филиалда ишлаб чиқилган янги суғурта турлари билан ишлаш жараёнлари хусусида берилган маълумотлар ҳамда турли савол-жавобларга бой тарзда ўтди.




Биз билан боғланиш