Asosiy menu

15.04.2021 - “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ да “Очиқ эшиклар куни" ўтказилди >>> | 12.04.2021 - "KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ нинг ҳудудий тармоқларида ISO 9001:2015 халқаро стандартларига мослик бўйича ишлар амалга оширилди >>> | 01.04.2021 - Навбатдаги ўқув курси муваффақиятли якунланди >>>

Е-полис тизими амалиётга жорий этилмоқда

2020 йил 14 декабрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 780-сонли «Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди.

      Жорий йилнинг 29 март куни «Кафолат суғурта компанияси» АЖ Бошқаруви биносида юқоридаги Қарор ижросини таъминлаш, Е-полис тизимини жорий этиш жараёнида юзага келаётган масалалар ва муаммоларни бартараф этиш имкониятларини муҳокама қилиш мақсадида учрашув ташкил этилди.

      Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги раҳбарлари ва мутасаддилари, тўловларни кафолатлаш жамғармаси раҳбари, Ўзбекистон суғурталовчилар ассоциацияси раҳбари ҳамда суғурта компаниялари вакиллари иштирок этди.

      Учрашувда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тури бўйича электрон полис тизимини амалиётга жорий этиш юзасидан масалалар муҳокама этилди.

Манба: Ахборот хизмати

Биз билан боғланиш