Asosiy menu

15.04.2021 - “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ да “Очиқ эшиклар куни" ўтказилди >>> | 12.04.2021 - "KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ нинг ҳудудий тармоқларида ISO 9001:2015 халқаро стандартларига мослик бўйича ишлар амалга оширилди >>> | 01.04.2021 - Навбатдаги ўқув курси муваффақиятли якунланди >>>

Шахсий суғурта ижтимоий ҳимоянинг ҳаётий тажрибада синалган ишончли шаклидир

Шахсий суғурта - бахтсиз ҳодиса ёхуд табиий  ҳодисалар  рўй  бериши оқибатида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига шикаст етказилиши билан боғлиқ бўлган уларнинг мулкий манфаатларини ҳимоялашга қаратилган суғуртанинг мустақил тармоғидир.

Шахсий суғурта фуқаролар бошига кулфат тушганда уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашнинг муҳим воситаси ҳисобланади.

Шахсий суғуртанинг, хусусан унинг ажралмас бўғини бўлган фуқароларни бахтсиз ҳодисалардан суғурталашнинг жорий этилиши бир неча асрлик тарихга эга.

XV-XVI асрларда Англия, Германия ва бошқа Европа давлатларида фуқароларни ва турли касб эгаларини бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш ишлари жорий этилган.

Ҳозирги пайтда шахсий суғурта - суғурта фаолиятининг йирик тармоғи сифатида жаҳон амалиётида кенг қўлланилади. Ривожланган хорижий давлатларда шахсий суғурта турлари бўйича йиғилган суғурта мукофотлари бошқа суғурта турлари бўйича келиб тушган суғурта мукофотларига нисбатан юқори салмоққа эга.

Мамлакатимизда шахсий суғуртани амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари Фуқаролик кодексининг 921-моддасида акс эттирилган. Унга кўра, шахсий суғурта шартномаси бўйича бир тараф (суғурталовчи) бошқа тараф (суғурта қилдирувчи) тўлайдиган, шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига суғурта қилдирувчининг ўзининг ёхуд шартномада кўрсатилган бошқа фуқаро (суғурталанган шахс)нинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилган, у муайян ёшга тўлган ёки унинг ҳаётида шартномада назарда тутилган бошқа воқеа (суғурта ҳодисаси) юз берган ҳолларда шартномада шартлашилган пулни (суғурта пулини) бир йўла ёки вақт-вақти билан тўлаб туриш мажбуриятини олади.

Шунингдек, кодексда шахсий суғурта шартномаси кимнинг фойдасини кўзлаб тузилган бўлса, ўша шахс суғурта пулини олиш ҳуқуқига эга бўлади, деб кўрсатилган.

Шахсий суғурта шартномасини тузишда суғурта қилдирувчи билан суғурталовчи ўртасида - суғурталанган шахс тўғрисида, суғурталанган шахс ҳаётида юз бериши эҳтимол тутилиб суғурта амалга оширилаётган воқеа (суғурта ҳодисаси)нинг хусусияти тўғрисида, суғурта пули миқдори тўғрисида, суғурта  мукофотининг миқдори ва уни  тўлаш  муддати (муддатлари) тўғрисида, шартноманинг амал қилиш муддати тўғрисида келишувга эришилиши лозим.


      Манба: Ахборот  хизмати 



Биз билан боғланиш