Asosiy menu

03.03.2021 - Ҳурматли ташувчилар! >>> | 02.03.2021 - Ҳар соҳанинг калити-билим! >>> | 01.03.2021 - Австралиядаги бўрон 600 миллион АҚШ долларига тенг зарарни келтириб чиқарди >>>

“Кафолат суғурта компанияси” АЖ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти филиалларида семинар ўтказилди

Жорий йилнинг 18-20 февраль кунлари «Кафолат суғурта компанияси» АЖнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти филиалларида Компания Бошқаруви мутахассислари  томонидан семинар-тренинглар ташкил этилди.

Тадбирда филиал ходимлари, суғурта бўлимлари ва марказлари мутахассислари ҳамда суғурта агентлари иштирок этди.

Иштирокчиларнинг суғурта бўйича билим ва тажрибаларини ошириш мақсадида ташкил этилган тадбир давомида  мутахассисларга суғурта тарихи, суғурта компанияси ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги фарқлар, суғурта компанияларининг мулкчилик шакли, Ўзбекистон суғурта бозори, компаниянинг асосий йўналишлари (ПҚ-3317), суғурта хизматларини сотиш каналлари, суғурта шартномаси, мажбурий суғурта турлари, суғурта полисларининг ҳисоботини юритиш (суғурта полисларини тақсимланиш тартиби, уларни «KAFOLAT-ONLINE» АМТга бириктириш ва сотилган полисларни базага киритиш тартиби ҳамда муддатлари, суғурта полисларини ҳисобдан чиқариш (списание) ва инвентаризациядан ўтказиш муддатлари, суғурта полиси йўқотилганда амалга ошириладиган ишлар, йўқотилган полислар бўйича жавобгарлик) масаласида маълумотлар тақдим этилди.

 Шу билан бирга семинар ташкилотчилари компания томонидан аҳолига тақдим этилаётган суғурта турлари (суғурта ҳодисаси, суғурта полисларини сотиш жойлари ва суғурта полисини расмийлаштириш тартиби), суғурта агентлари фаолияти («Суғурта агентлари тўғрисида» Низом, агентлик битими, суғурта агенти мажбуриятлари, суғурта агентига таъқиқланган ҳолатлар, суғурта агенти ҳуқуқлари, суғурта мукофотини топшириш муддатлари, суғурта агентининг «KAFOLAT-ONLINE» АМТга полисларни киритиш муддатлари, суғурта агентига қўлланиладиган жарималар ва бошқалар), бўлим ва суғурта маркази штат ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби (мажбурий суғурта турлари бўйича, ихтиёрий суғурта турлари бўйича, кредит қайтмаслиги суғурта тури бўйича) кенг тушунтириш ишлари олиб бордилар.

Тадбир савол-жавобларга бой бўлиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Манба: Ахборот  хизмати

Биз билан боғланиш