Asosiy menu

03.03.2021 - Ҳурматли ташувчилар! >>> | 02.03.2021 - Ҳар соҳанинг калити-билим! >>> | 01.03.2021 - Австралиядаги бўрон 600 миллион АҚШ долларига тенг зарарни келтириб чиқарди >>>

Японияда кучли зилзила юз берди

2021 йилнинг 13 февралга ўтар кечаси Япониянинг шимоли-шарқида 7,3 бални ташкил этган сув ости зилзиласи содир бўлди. Зилизила кучи Токиога қадар сезилган.

                Япония метеорология агентлигининг (JMA) маълумотларига кўра, зилзила Тинч океанида 60 километр чуқурликда, яъни, 2011 йил 11 мартда рўй берган зилзила ва цунами туфайли вайрон бўлган Фукусима ҳудудида содир бўлган.

                Қурбонлар сони 114 кишини ташкил этди, шу жумладан, 6 киши Фукусима ҳудуди ва Токио атрофида оғир жароҳат олди. Зилзиладан сўнг, 600 мингдан ортиқ уй электр энергиясидан маҳрум бўлди.

                Бугунга қадар цунами ҳақида огоҳлантириш ва жиддий зарарлар тўғрисида ҳеч қандай хабар берилмаган.

Манба:  https://www.atlas-mag.net/en


Биз билан боғланиш