Asosiy menu

03.03.2021 - Ҳурматли ташувчилар! >>> | 02.03.2021 - Ҳар соҳанинг калити-билим! >>> | 01.03.2021 - Австралиядаги бўрон 600 миллион АҚШ долларига тенг зарарни келтириб чиқарди >>>

“Кафолат суғурта компанияси” АЖ Бошқаруви раиси Тошкент вилояти филиалининг ҳудудий бўлинмалардаги раҳбарлари билан учрашди

          Куни кеча компаниянинг Тошкент вилояти филиалида 2020 йилда амалга оширилган ишлар, аҳоли ва юридик шахсларга кўрсатилаётган суғурта хизматлари, компания иш режасида белгиланган барча йўналишлар бўйича йил якунлари муҳокама этилди.  
         Филиал томонидан 2020 йилда мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари бўйича 76,0 мингдан ортиқ суғурта шартномалари тузилиб, тушган суғурта мукофотлари ўтган йилга нисбатан 120 фоизга ошган. Ҳисобот даври мобайнида 373 нафар жисмоний ва юридик шахсларга 2,5 млрд. сўм миқдорида суғурта қопламалари амалга оширилган.
           Учрашув давомида 2020 йилда филиалнинг молиявий-иқтисодий ривожланиши прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисида ҳудудий бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди. 
          Тадбирда Компания Бошқаруви раиси Саидолим Насретдинов, қатнашчиларга аҳоли билан ишлаш ва кредит қайтмаслиги бўйича тадбиркорлар билан самарали иш олиб бориш – «Кафолат суғурта компанияси» нинг асосий вазифларидан бири эканлиги хусусида гапирди.
          Шунингдек, йил якунлари бўйича филиал фаолиятининг натижалари танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқилиб, суғурта фаолиятини келгусида янада такомиллаштириш йўллари белгилаб олинди ҳамда филиал иш режаларига зарур қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.



Биз билан боғланиш