Asosiy menu

14.01.2021 - Қадрли Ватан ҳимоячилари! >>> | 12.01.2021 - Кредит олувчини бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш >>> | 11.01.2021 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ нинг Самарқанд вилояти филиали ҳақида.... >>>

Кредит олувчини бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш

Бугунги кунда фуқаролар, якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) турли мақсадларда кредит (тадбиркорлик фаолиятига ажратиладиган кредитлар, ипотека, автокредит, истеъмол кредитлари) олиш масаласида банкка мурожаат этади. Банкдан катта миқдорда кредит олаётганда биз эртага нима бўлишини билмаймиз. Ер юзида ҳар куни турли табиий офатлар ёки кутилмаган фалокатлар содир бўлмоқда. Ва бу ҳодисалардан ҳеч ким ҳимояланмаган. Бахтсиз ҳодиса туфайли буткул ногирон бўлиб қолиш ёки ҳаётдан кўз юмиш нафақат ўзимиз, балки яқинларимиз учун хам жуда мушкул ҳолат. Камига, бўйнимизда кредит тўлови бўлса, яна ҳам оғирроқ........

«Кафолат суғурта компанияси» АЖ мамлакатимизнинг етакчи суғурта компаниялари  қаторидан жой олган бўлиб, бутун республика бўйлаб 200 дан ортиқ  филиаллар, бўлимлар ва суғурта марказларини ўз ичига олади. Ҳозирги кунда компания томонидан 100 дан ортиқ суғурта хизматлари тақдим этилмоқда.

Бугун "Кредит олувчини бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш" суғурта тури ҳақида фикр юритамиз.

 Кредит олувчини бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш» тури умумий суғурталаш тармоғининг 1 класси доирасида ишлаб чиқилган бўлиб,  кредит олувчини кредит берувчи  олдидаги мажбуриятларини бажаришда унинг ўлими ёки тўлиқ меҳнат қобилиятини  йўқотиши билан боғлик бўлган кредит берувчи ташкилотнинг мулкий манфаатлари ҳисобланади.

Савол: Қандай холатлар «суғурта ҳодисаси» дейилади?

Жавоб: Суғурта ҳодисаларига қуйидагилар киради:  а) суғурта шартномаси амал қилиш муддати давомида бахтсиз ҳодиса туфайли суғурта қилдирувчининг ўлими;

б) Суғурталовчининг суғурта шартномаси амал қилиш муддати давомида бахтсиз ҳодиса ёки табиий сабаблар натижасида меҳнат қобилиятини йўқотиши.

 Савол: Суғурта ҳодисаси рўй берганида қаерга мурожаат қилиш керак ва қандай ҳужжатлар тақдим этилиши лозим?

Жавоб: Суғурта ҳодисаси рўй берганида, яъни кредит олган шахс бахтсиз ҳодисага учраб тўлов қобилиятини йўқотганида, суғурта полисида кўрсатилган телефон рақамларга мурожаат қилиб, қайд этилган манзилдаги суғурта компанияси бўлимига ёки суғурта марказига:

• нафдор шахснинг аризаси;

• суғурта полиси;

• суғурта қилдирувчи вафот этганлиги тўғрисидаги гувохнома нусхаси;

• суғурта қилдирувчининг меҳнат қобилиятини доимий равишда тўлиқ йўқотганини тасдиқловчи хужжат нусхаси;  

• кредит шартномасининг нусхаси тақдим этилади.

Кўрсатиб ўтилган  ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг иш суғурта компанияси томонидан 15 кунгача бўлган муддатда кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинади ва 5 банк куни мобайнида суғурта қопламаси тўлаб берилади.

Азиз ҳамюртлар, ўзингизни ва яқинларингизни «Кредит олувчини бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш» тури бўйича суғурта қилдиришни таклиф этамиз. Нохуш холатга тушиб қолганингизда «Кафолат суғурта компанияси» АЖ кредит қарзингизни тўлашда Сизга ёрдам беради!!!

Компания суғурта хизматлари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишни истайсизми?

https://t.me/kafolat_sugurta телеграмм каналимизга аъзо бўлинг; / сайтимизга киринг, кузатинг, «Кафолат суғурта компанияси» АЖ фаолиятидан хабардор бўлинг;   

71-202-88-22 рақамига мурожаат қилинг ва қизиқтирган саволларингизга жавоб олинг.

Биз – Сиз ва яқинларингиз учун қайғурамиз.  

Манба: Ахборот хизмати


Биз билан боғланиш