Asosiy menu

14.01.2021 - Қадрли Ватан ҳимоячилари! >>> | 12.01.2021 - Кредит олувчини бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш >>> | 11.01.2021 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ нинг Самарқанд вилояти филиали ҳақида.... >>>

2020 йилда қайта суғурта бозорининг мустахкамлиги

Covid-19 пандемияси олдида дунёнинг етакчи қайта суғурталовчилар капиталлашуви мустахкам бўлиб қолмоқда. Хозирча пандемия уларнинг натижаларига сезиларли таъсир кўрсата олмади.

Хар қандай қийинчиликларга қарамай, қайта суғурталовчиларнинг баъзилари 2020 йилда маблағ йиғишга ҳам муваффақ бўлди.

Қимматли қоғозлар бозоридаги қайта тикланиш туфайли 20 та энг йирик қайта суғурталовчиларнинг  2019 йил охирида капитал профицити 8 фоизни ташкил этди, баҳолаш уларнинг рейтинг даражаси талабларига мувофиқ амалга оширилди.

2020 йилда  40 та қайта суғурталовчи S & P рейтингининг  А- даражасига эга. Ушбу қайта суғурталовчилар 2020 йилда қарийб 10 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги капитални жамғаришга эришди.

2020 йилда энг йирик 10 та қайта суғурталовчининг 8 тасининг рейтинги тасдиқланган, иккитасининг рейтинги пасайтирилди.

Таъкидлаш жоизки, 2020 йилда ўнталикка кирувчи энг яхши қайта суғуртачиларнинг биронтаси 2019 йилдаги рейтингидан юқори рейтингни қўлга кирита олмади.

Шуни хам қайд этиш жоизки, AM Best дан ташқари, аксарият рейтинг агентликлари ушбу сектор истиқболни  «барқарор»дан «салбий»га пасайтирган. Standard & Poor's даромадининг пасайиши кутилмоқда, бу эса ўз навбатида умумий коэффициентга таъсир қилади.

Агентликнинг ҳисоб китобига кўра, агар коронавирус билан боғлиқ зарар бутун суғурта ва қайта суғурта тармоғи бўйича 30 млрд. АҚШ долларидан ошса, ушбу кўрсаткич 2020 йилда 105 % ёки ундан хам юқори бўлади.  

Манба:  https://www.atlas-mag.net/en/article/strength-of-the-reinsurance-market-in-2020
Биз билан боғланиш