Asosiy menu

14.01.2021 - Қадрли Ватан ҳимоячилари! >>> | 12.01.2021 - Кредит олувчини бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш >>> | 11.01.2021 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ нинг Самарқанд вилояти филиали ҳақида.... >>>

Covid-19 йили

            2020 йил суғурталовчилар хотирасида абадий қоладиган йил бўлди. 2019 йил ноябрь ойида пайдо бўлган коронавирус тезда маҳаллий миқёсдаги юқумли касалликдан пандемия даражасига кўтарилиб, глобал иқтисодиётни издан чиқарди.

2020 йил бошида ўзларини пандемия таъсиридан зарар кўрмадим, деб ҳисоблаган суғурталовчилар, бир неча ой ўтгач, Covid-19 ҳисоблари (тўловлари) минглаб  ва баъзан миллиардлаб маблағни ташкил этганини қайд этмоқдалар. Хозирги кунда глобал ҳодиса сифатида кўрилаётган пандемия аллақачон босим остида қолган суғурта соҳасига жиддий ҳавф солмоқда.

Макроиқтисодий нуқтаи назардан суғурта бизнеси бир неча ойдан бери ривожланишга халақит бераётган деградациялашган бизнес муҳитида ишламоқда: деярли барча давлатлар учун ЯИМдаги бир нечта бандларнинг йўқотилиши, ишлаб-чиқариш ва таъминот занжиридаги узилишлар, инвестицияларнинг пасайиши, ишсизлик ва банкротлик хозирда энг юқори чўққисида. 2020 йил охирида жаҳон иқтисодиёти бўйича зарарлар бир неча триллион АҚШ долларини ташкил этади.

Худди шундай ташвишли хулоса, бир неча йиллардан бери даромади пасайишидан азият чекаётган суғурта компаниялари фаолиятида ҳам кузатилмоқда. КОВИД-19 пандемияси шундоқ ҳам ташвишли вазиятни янада кучайтирмоқда.

Товар айланмаси кескин тушиб кетган бир пайтда суғурталовчилар 2020 молиявий йилни кўп йўқотишларсиз ёпишга уринмоқда. Аммо уларнинг натижаларига ҳаёт суғуртаси, кўп тадбирларнинг бекор қилингани, кредитлаш, бизнеснинг тўхтаб қолиши ва кибер жиноят бўйича етказилган зарарлар катта таъсир кўрсатмоқда.

Рейтинг агентликлари суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг рейтингини пасайтиришни режалаштирмоқда.


Манба: https://www.atlas-mag.net/en/issue/the-year-of-covid-19 

  


Биз билан боғланиш