Asosiy menu

28.11.2020 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ Ахборот хизмати ходимлари ўқув-семинарда қатнашди >>> | 27.11.2020 - «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ Тошкент шаҳар филиали фаолияти >>> | 26.11.2020 - Матбуот биз ҳақимизда! >>>

ЭЪЛОН!!!

ҲУРМАТЛИ «KAFOLAT SUG’URTA KOMPANIYASI» AJ

АКЦИЯДОРЛАРИ!

Кузатув кенгашининг қарорига биноан, 2020 йил 11 декабрь куни соат 11-00 да Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси 13-13А манзилидаги маъмурий биносида "Kafolat sug'urta kompaniyasi" AJ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади. Агар йиғилиш видеоконференцалоқа орқали ўтказилса, акциядорлар қўшимча равишда хабардор қилинади.

Кун тартиби:

1.     "Kafolat sug'urta kompaniyasi" AJ Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш.

2.     "Kafolat sug'urta kompaniyasi" AJ Ижроия органи (Бошқаруви)га тўланадиган ҳақ ва компенсацияларни, шунингдек уларнинг энг юқори миқдорини белгилаш.

           Йиғилишда иштирок этадиган акциядорларни рўйхатдан ўтказиш соат 10-00 дан 10-55 гача юқоридаги манзил бўйича амалга оширилади.

           Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2020 йил 09 декабрдан бошлаб тузилади.

           Рўйхатдан ўтиш учун паспортингиз (шахсий гувоҳномангизни) тақдим этишингиз сўралади. Агарда Сиз ўз вакилингиз орқали ҳаракат қилсангиз, ёзма равишда тузилган ишончнома талаб этилади, бунда вакилнинг тўлиқ исми шарифи, паспорт маълумотлари, яшаш жойи кўрсатилган бўлиши лозим. Жисмоний шахс номидан қатнашаётган вакилнинг ишончномаси эса нотариал тасдиқланган бўлиши лозим.

           Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши учун тайёрланган материаллар билан 2020 йил 09 декабрдан бошлаб ҳар куни соат 09-00 да 17-00 гача кўрсатиб ўтилган манзил бўйича танишишингиз мумкин.

Маълумот учун телефонлар: 71 202-88-22, 71 202-20-26

Компания веб сайти: www.kafolat.uz

Электрон манзили: info@kafolat.uz

"Kafolat sug'urta kompaniyasi" AJ Кузатув кенгаши


Биз билан боғланиш