Asosiy menu

11.08.2020 - Суғуртага оид халқаро янгиликлар: Бейрутдаги портлашлар натижасидаги баҳоланган суғуртавий зарарлар таҳминан 3 миллард АҚШ долларини ташкил этади >>> | 11.08.2020 - Бизнесингиз ривожи учун ўз хиссамизни қўшишдан доимо мамнунмиз! >>> | 10.08.2020 - Ўзбекистон суғурта бозорини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш режалаштирилмоқда >>>

«KAFOLAT sug` urta kompaniyasi» AJ ярим йиллик фаолияти сарҳисоби

«Kafolat sug’urta kompaniyasi» AJ 2020 йил 6 ойда ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ва қонунчилик ҳужжатлари талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги ПҚ-3317-сонли «Kafolat sug’urta kompaniyasi» AJ фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгилаб берилган вазифалар асосида амалга оширди.

2020 йил I ярим йилликда компания томонидан 320 мингдан зиёд суғурта шартномалари имзоланиб, 80,3 млрд. сўм суғурта мукофотлари йиғилишига эришилди.

Алоҳида қайд этиш жоизки, компания мажбурий суғурта турлари бўйича хизмат кўрсатишда суғурта бозорида пешқадамлардан ҳисобланади. Ҳусусан, 2020 йил  6 ой  якунларига кўра транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича 11,1 млрд. сўм  суғурта  мукофотларини  жамлашга  эришди.

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш бўйича ҳам кенг кўламли ва салмоқли ишлар амалга оширилиши натижасида ҳисобот даврида компания томонидан 8,86 млрд. сўм суғурта мукофотлари жамланди ва ушбу йўналишда фаолият юритаётган суғурталовчилар ўртасида компания 2-ўринни эгаллади.

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш бўйича компания томонидан 800,2 млн. сўм суғурта мукофотлари жамланди ва ушбу йўналишда фаолият юритаётган суғурталовчилар ўртасида ҳам компания 1-ўринни эгаллади.

2020 йил I ярим йилликда юзага келган суғурта ҳодисалари бўйича 4 172 та даъво аризалари келиб тушди, амалга оширилган суғурта тўловлари ҳажми 16,8 млрд. сўмни ташкил этди, бу ўрта ҳисобда кунига 23 та суғурта тўловлари амалга оширилганлигидан далолат бермоқда. Тўловларнинг асосий қисми иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳамда ихтиёрий суғурта турларига тўғри келмоқда. Суғурта қопламалари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,64 млрд. сўмга ошди. Компания ўрта ҳисобда кунига 93,3 млн. сўм суғурта қопламаларини тўламоқда.

Ҳисобот даврида жами бўлинмалар сони 231 тага етказилди.

2020 йилнинг I ярим йиллигида 3 та янги суғурта маҳсулотлари ишлаб чиқилди. Мавжуд суғурта турлари такомиллаштирилди. Булар:

*Тиббий ходимларни бахтсиз ҳодисалардан ва юқумли касалликлардан суғурта қилиш;

* Дам олиш масканлари ҳудудида фуқароларни бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш;

* Тарихий обидалар зиёрати даврида саёҳатчиларни бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сонли «Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислох қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган йўналишлардан бири – «Суғурта бозори мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, суғурта соҳасида таълим беришнинг замонавий усулларини қўллаш, илмий-тадқиқот фаолиятини рағбатлантириш» йўналиши бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Хусусан, Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстр Университети мутахассислари билан ҳамкорликда  суғурта йўналишида эшитувчилар учун бир ойлик онлайн вебинар ўтказилмоқда.

Манба: Ахборот  хизмати

Биз билан боғланиш