Asosiy menu

06.07.2020 - Суғурта мутахассислари учун бир ойлик онлайн курслари ташкил этилди >>> | 02.07.2020 - Матбуот биз ҳақимизда! >>> | 30.06.2020 - Ёшлар куни муборак бўлсин! >>>

«KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ нинг 2019 йил якунлари бўйича умумий йиллик акциядорлар йиғилиши бўлиб ўтди

2020 йил 26 июнь куни «KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJ Бошқаруви биносида  2019 йил якунлари бўйича умумий йиллик акциядорлар йиғилиши бўлиб ўтди. Компания рахбари Саидолим Насретдинов 2019 йилги молиявий-хўжалик фаолияти натижалари ва 2020 йилдаги ривожланишининг асосий йўналишлари тўғрисида ахборот берди.

Айтиш жоизки, акциядорлар ҳамкорлигида ўтган йиллик сарҳисоб йиғилишида ўртага ташланган масалалар танқидий кўриб чиқилди ва кун тартибидаги бир қатор масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди. 2019 йил якунлари бўйича ўтказилган аудиторлик текшируви хулосалари тасдиқланди ва 2019 йилдаги молиявий натижалари сарҳисоб қилинди.


Шу билан бирга, мажлисда қуйидаги йўналишларга ҳам эътибор қаратилди:

- Корпоратив бошқарув Қоидалари тавсияларини бажариш мажбуриятини олиш масаласи;

- «Kafolat sug’urta kompaniyasi» AJ да 2019 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;

- «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJнинг 2019 йил якунлари бўйича соф фойдани тақсимлаш.


Умуман, акциядорлар ҳисобот даврида компания фаолиятини ижобий, деб баҳолашди. Йиғилиш карантин қоидаларига қатъий риоя этилган тартибда ўтказилди.